Фото: AP / Evan Vucci
АҚШ президенти Жо Байденнинг 10 июнь, жума куни Лос-Анжелесдаги хайрия қабулида маълум қилишича, Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтоннинг Россия ҳужуми вақти яқинлашиб келаётгани ҳақидаги огоҳлантиришларига эътибор бермаган.
«Кўпчилик мени бўрттириб гапиряпти деб ўйлаганини биламан, - деди Байден журналистлар билан суҳбатда. - Аммо мен қўлимизда маълумотлар борлигини билардим, буни тасдиқловчи ахборотлар мавжуд эди».
«Россия президенти Владимир Путин чегарани кесиб ўтишни режалаштирганди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди, Зеленский эса, худди кўпчилик каби, бу ҳақда эшитишни хоҳламади. Нега улар буни эшитишни истамаганини тушунаман, лекин у (Владимир Путин) ҳужумни амалга оширди».
24 февраль куни Путин мамлакатга қарши «махсус операция» ўтказилишини эълон қилишидан бир неча ҳафта олдин, АҚШ Россиянинг Украинага бостириб киришга тайёрланаётгани эҳтимоли юқори эканлигига ишора қилганди. Февраль ойи ўрталарида БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзга чиққан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украина чегараси яқинида Россия ҳарбий кучларининг тўпланиши «яқин кунларда» ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беришини таъкидлаганди.
Ғарбнинг айбловларига жавобан Москва бир неча бор бундай нияти йўқлигини билдирган ва НАТОни Украинани қуроллантириш ва Россия чегаралари яқинида машғулотлар ўтказишда айблаганди.
14 февраль куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Киев Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши хавфини «на 16 февралда, на 17 февралда кўрмаётганини» айтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»