Россия қўшини Украина ҳудудига бостириб кирганига 108 кун бўлди. Ажал қуроллари тинч аҳоли ёстиғини қуритиб, маъмур шаҳарларни кунфаякун қилаётган бир пайтда Кремлнинг асл мақсад-муддаоси нима деган савол теграсида баҳслар кучаймоқда. Ўзбекистонлик таҳлилчи ва блогер Отабек Бакиров ҳам бу борада ўз хулосалари билан ўртоқлашди.
«Энг асосий хулоса шуки, ҳеч бир томон узоқ давом этадиган урушга ҳозирлик кўрмаган. Шунинг учун ҳам йўл-йўлакай қарорлар тобора ортиб бормоқда. Ва энг асосийси – бу менинг хусусий фикрим – Россия спецоперация режасини тузган, уруш режасини эмас. Спецоперациядан тугал мақсад, Украинани эгаллаш эмас, СССРни тиклаш бўлган», – деб ёзади у.
Таҳлилчига кўра, Кремль уч кунда Киев, Одесса, Харьков маъмуриятларини эгаллаш, президент Владимир Зеленский ҳукуматини жисмонан йўқ қилиш ёки қочишга мажбур қилиш, Украина ҳокимиятига Виктор Януковични келтириш, Беловеж келишувини бекор қилиш ва СССР тикланганини эълон қилишни кўзлаган.
«Спецоперацияга кўра – бунга жуда кўп белгилар ишора қилади – 17 мартларга СССРга асос солган уч республика номидан Путин, Лукашенко ва Янукович Беловеж келишувини денонсация қилиши, 1922 йилдаги шартнома бўйича СССР давлатчилиги қайта тикланганини эълон қилиши керак бўлган. Рамзларнинг ўрни Путин учун жуда катта аҳамиятга эга эканини эсдан чиқармаймиз. Бу йил СССР ташкил топганига 100 йил бўлади. 17 мартда СССРни сақлаб қолиш бўйича референдум ўтказилган. Унда, хусусан, Украина ССР (70,2%), Беларусь ССР (82,7%) ва РСФСР (71,3%) иттифоқни сақлаб қолиш учун овоз берган», – дея мулоҳазаларини давом эттиради О.Бакиров.
Қайд этилишича, урушнинг илк ҳафталарида Беларусь президенти Александр Лукашенко иттифоққа Украинадан кейин бошқа республикалар ҳам барибир киришга мажбур бўлиши тўғрисидаги баёнотлари билан махсус операциянинг якуний мақсадини сиздириб турган.
«Агар спецоперация муваффақиятли кечганида, бу Путин сиёсатининг квинтэссенцияси бўлган, руслар учун тарихда ҳамма хатолари унутиладиган Сталину Пётр Биринчилардан ўтадиган қаҳрамон ўлароқ қолган бўларди (яқинда ўзини бекорга Пётрга менгзагани йўқ). Лукашенко эса умрининг охиригача кафолатланган ҳокимиятни сақлаб қоларди. Уруш чўзилаётган экан, Путин СССРни тиклаш режасидан воз кечдими деган савол туғилади. Менимча, йўқ», – деб хулоса ясайди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин куни кеча ёш тадбиркорлар ва кашшофлар билан учрашувда Украинага уруш очишдан мақсад худди император Пётр Биринчи каби Россиянинг «тарихий ерлари»ни қайтариб олиш эканига ишора қилди.
СССР парчаланишини XX асрнинг йирик геосиёсий фожиаси деб биладиган В.Путин собиқ иттифоқ борасида бир неча бор баҳсли қарашларини илгари сурган.
Жорий йил февраль ойида Россиянинг Украина ҳудудига қўшин тортиб кириши ортидан баёнот берган АҚШ президенти Жо Байден Путиннинг режалари Украина билан чегараланмаслиги, у Совет Иттифоқини тиклашга уринаётганини таъкидлаган эди.
Март ойида Германия парламенти – Бундестагда нутқ сўзлаган канцлер Олаф Шольц ҳам Путиннинг Россия империясини тиклашни кўзлаганига шубҳа йўқлигини қайд этганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»