Путин Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорларини бажармаслик ҳақидаги қонунни имзолади

1 дақиқа ўқиш1.3K
Путин Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорларини бажармаслик ҳақидаги қонунни имзолади
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг (ЭҲМ) 2022 йил 15 мартдан кейин қабул қилинган қарорларини ижро этмаслик тўғрисидаги қонунни имзолади.

Президент томонидан имзоланган яна бир қонунда Жиноят ишларини кўриб чиқиш учун асослар қаторидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорлари олиб ташланган.

Россия 15 мартгача қабул қилинган қарорлар бўйича 2023 йилгача компенсация тўлайди. Ушбу тўловлар рублда амалга оширилади.

Путин имзолаган қонунлар Россия март ойи ўрталарида Европа Кенгашидан чиқариб юборилиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияга қарши шикоятларни кўриб чиқишни тўхтатган кейин Давлат Думаси томонидан қабул қилинган эди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия фуқаролари мамлакат судларининг қарорлари устидан шикоят қилиши ёки ўз ҳуқуқлари ҳокимият томонидан бузилгани ҳақида арзнома йўллаши мумкин бўлган инстанция эди. Шикоятлар сони бўйича Россия етакчилардан бири бўлиб келган.

Гарчи 2015 йилда Россия Конституциявий суди Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорларини бажарилмайдиган деб топиши мумкинлиги тўғрисида қонун қабул қилинган бўлса-да, расмийлар Страсбург суди томонидан қўйилган жарималарни мунтазам равишда тўлаб келган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?