15:13 / 12.06.2022
2 796

Украинадаги вазият: Россия Мудофаа вазирлиги брифинги

Украинадаги вазият: Россия Мудофаа вазирлиги брифинги
Россия Мудофаа вазирлигининг Украинада ўтказилаётган махсус операция бўйича сўнгги маълумотларни хабар қилди.
Унда айтилишига кўра ўтган кун давомида Россия Қуролли кучлари томонидан қўйидагилар амалга оширилган:
  • Харков вилоятида хорижлик ёлланма аскарларни жойлаштириш пунктини йўқ қилинди. Бунда юқори аниқликдаги ҳаводан учириладиган ракеталардан фойдаланилган;
  • Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада Николайевск вилоятида Украинанинг 2 та МиГ-29 ва Харков вилоятида 1 та Су-25 самолётини уриб туширди;
  • Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Долгенкое, Сухая Каменка ва Малая Камишеваха аҳоли пунктлари ҳудудларида "Ураган" реактив ўт очиш тизимининг 3 та снарядларини тутиб олди;
  • Украина қўшинлари реактив ёппасига ўт очиш бўлинмаларининг бешта ўқ отиш позициясига зарба берилди, Бук-М1 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинди;
  • Россия авиацияси Украинанинг кучлари ва воситалари тўпланган 48 та ҳудудга зарба берди, 170 дан ортиқ миллатчи, 5 танк, 6 қурол ва Краснополе яқинидаги омборни йўқ қилди;
  • Бир суткада 300 дан ортиқ миллатчи, Украина қўшинларининг иккита "Град" тизими, 9 та қурол ва ёқилғи омбори ракета ва артиллерия томонидан йўқ қилинди.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков айтишига кўра, мда ДХР ва ЛХР кучлари томонидан махсус операция давомида Украина Қуролли кучларининг 3503 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 506 та ракета мосламаси, 1859 та дала артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 3545 та махсус ҳарбий техникалар йўқ қилинган.

Шунингдек, 198 та самолёти, 130 та вертолёти, 1180 та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ ҳамда 337 та зенит-ракета комплекслари йўқ қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги вазият: Россия Мудофаа вазирлиги брифинги