Нурсултон Назарбоев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Нурсултон Назарбоев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди
Фото: Назарбоев расмий сайти
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Назарбоев Путинни Россия куни билан табриклаган. Бу ҳақда элбошининг расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаган. Назарбоев ва Путин бир-бирига саломатлик тилаб, кейинчалик мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.

Қозоғистон мустақил ОАВлари Назарбоев бир неча кундан буён Москвада бўлгани ҳақида ёзишмоқда. Журналистлар элбоши самолётининг парвозлар тарихини кузатиб шундай хулосага келган, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Путин билан учрашувдан аввал Назарбоевнинг Москвада юргани кўринган суратлар тарқалди. Кремл расмий сайтида ҳозирча Назарбоев билан учрашув ҳақида хабар берилмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?