АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен россияликларни Россия куни билан табриклади

2 дақиқа ўқиш1.5K
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен россияликларни Россия куни билан табриклади
Фото: Picture Alliance
Россияликлар репрессияларсиз яшашга, оқибатларидан қўрқмасдан ўз инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан фойдаланишга лойиқдир, деди Давлат департаменти раҳбари.

12 июнь, Россия куни муносабати билан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен россияликларга «тинч, очиқ келажак» тилади. «Россия фуқаролари, бутун дунёдаги одамлар каби, қатағонлардан холи яшашга, ўзларининг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан оқибатлардан қўрқмасдан фойдаланишга ҳақлидир. Бунга ўз фикрини айтиш, фуқаролик ва сиёсий фаолиятда тинч иштирок этиш имконияти ҳам киради», дейилади Блинкеннинг давлат департаменти матбуот хизмати томонидан тарқатилган баёнотида.

Афсуски, «Кремль фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситаларига нисбатан тазйиқни кучайтирган» бугунги Россияда бу реал нарса эмас», деди Блинкен.

«Россия фуқароларининг кўпчилиги ҳукуматга хатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳақиқатни айтган «жинояти» учун панжара ортида ўтирибди. Бу ички репрессия Кремль қўшни суверен давлатга қарши асоссиз уруш олиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда», - дейди у. Блинкеннинг сўзларига кўра, «Россия ҳукумати ўз фуқароларини Украина халқига қарши юз бераётган ваҳшийликлар ҳақида бехабар қолдиришга ҳаракат қилмоқда».

Кремль уруши Россиянинг халқаро яккаланишига олиб келди ва Россия фуқароларини қўшнилари билан ҳамжиҳатликда яхши келажак қуриш имкониятидан маҳрум қилди, дея қайд этган Энтони Блинкен. «Бу изоляция муқаррар ҳолат эмас, бу Россия етакчилари томонидан қабул қилинган қарорлар натижасидир», - деди у. Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ «1990 йил июнидаги каби, ҳамон эркинлик ва қадр-қимматга интилаётган, катта хавф остида қолган Россия халқининг интилишларини тан олади».

12 июнь Россия куни муносабати билан бутун дунёда Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар дунёнинг 30 та давлатидаги диаспораларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилди ва «Путинизмдан мустақиллик куни» деб номланди.

«32 йил аввал, 1990 йил 12 июнда Россия суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган (гап РСФСР давлат суверенитети тўғрисидаги декларация ҳақида кетмоқда – таҳр.), унда Россия давлати демократик ҳуқуқлар, эркинликлар, халқаро ҳуқуқ тамойилларини ҳурмат қилиш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тинч-тотув яшаш мажбуриятини олган. 32 йилдан сўнг Кремль ўз мамлакатида илгари демократик институтларни бостирган ҳолда Украинага қарши уруш бошлади», — дея Варшавадаги рус диаспораси DW’га акциянинг асосий ғоясини тушунтирди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, хориждаги россияликлар «байрам қилиш учун эмас, балки эркин Россия учун курашиш» мақсадида, суверенитет декларацияси руҳини эслатиш учун глобал акцияда қатнашган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?