Фото: Наталя Поклонская Telegram-канали
Россиядаги «Росҳамкорлик» давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган Наталя Поклонская ўз вазифасидан озод қилинди. Россия эгаллаб олганидан кейин Қрим прокурори бўлиб ишлаган Поклонская 2022 йил 2 февралдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
«Россия президенти Владимир Путин бошқа ишга ўтишим муносабати билан «Росҳамкорлик» раҳбарининг ўринбосари лавозимидан четлатилишим тўғрисида фармон имзолади. Президентимизга ишонч ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдираман», деб ёзган Қрим собиқ прокурори Telegram-каналида.
Поклонская янги иш жойи ҳақида маълумот бермаган. Рус ОАВларида аллақачон Поклонская ҳақида танқидий мақолалар чоп этилиб, унинг урушни қўлламаганлар қаторида бўлгани танқид билан эсланди.
Поклонская россиялик мустақил журналист Катерина Гордеева билан интервюда урушни қўлламаслиги, Россиянинг расмий позициясига зид фикр билдиришдан қўрқмаслигини айтганди. Собиқ прокурор интервю давомида уруш сўзини ишлатиб бўлмаслигини айтиб кулган ҳам. Ўзининг украин миллатига мансуб эканини таъкидлаган Поклонская Украина Россия эмаслиги, у ерда инсонлар бошқача яшаши, фикрлаши ҳақида гапирганди.
Айнан шу интервюдан кейин Россияда Поклонскаяга нисабатан расмий доираларда салбий муносабат кучайди. «Росҳамкорлик» раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган Поклонская фронтга кетган эрини излаётган аёлларнинг мурожаатларини саҳифасида эълон қилиб яна танқидга учради. Сиёсатчи Россияда уруш рамзига айланган Z белгиси қайғу ва фожиани эслатишини айтган, урушда ватандошлари ўлаётган бир вақтда Қрим Россия таркибига ўтганини байрам қила олмаслигини айтганди. 2022 йил 18 марта Москвадаги «Лужники» стадионида россияликлар Путин бошчилигида Қрим Россияга ўтганининг 8 йиллигини байрам қилганди. Ўша куни Поклонская 42 ёшга тўлган.
Маълумот учун, Наталя Поклонская 2012-14 йилларда Украина Бош прокуратурасида катта прокурор вазифасида ишлаган. Россия томонидан эгаллаб олингач, 2014 йил мартдан 2016 йилгача Қрим бош прокурори бўлган. 2016-21 йилларда Россия Думасида депутат бўлган ва у ерда ҳам россиялик расмийларга хуш келмайдиган ҳаракатлари билан ёдда қолган. Гордеева билан интервюда Поклонская Думада қонунлар буйруқ билан қабул қилинишига ишора қилганди.
Наталя Поклонская Қрим прокурори лавозимида ишлай бошлагач, Украинада хоин деб эълон қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди