«Болтиқбўйи давлатлари кейинги нишон бўлади» — собиқ Россия бош вазири
1 дақиқа ўқиш4K

Михаил Касянов ва Владимир Путин
Фото: Yandex
«Россиянинг Украина билан уруши икки йилгача давом этиши мумкин, Россиянинг демократияга ўтиши ва бошқа давлатлар билан муносабатларни тиклаши эса ўн йиллаб вақт талаб қилади» — дея фикр билдирди Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касянов.
Касяновнинг сўзларига кўра, у кўпчилик каби, уруш ҳақиқатан ҳам бошланишига ишонмаган. Аммо ҳозир, унинг фикрича, Владимир Путин реал сиёсий воқелик билан алоқани йўқотиб қўйган.
«Менимча, Украина қуласа, кейинги нишон Болтиқбўйи давлатлари бўлади»— деган собиқ бош вазир.
Михаил Касянов 2000 йилдан 2004 йилгача Путиннинг биринчи бош вазири вазифасида ишлаган. Муддати тугагач, унинг президент билан муносабатлари сезиларли даражада ёмонлашди ва истеъфога чиққанидан сўнг, собиқ бош вазир амалдаги ҳукуматга мухолифатга ўтди. Июнь ойи бошида Касянов Россияни тарк этди — унинг сўзларига кўра, ҳаёти ва озодлиги хавф остида қолгани учун у шундай йўл тутган.

- #Россия
- #Украина
- #Уруш
- #Михаил Касянов
- #Болтиқбўйи Давлатлари
- #Владимир Путин
- #Балтийские Государства
- #Война
- #Политическая Реальность
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…