Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Конгресснинг Капитолий биносига ҳужумни текшираётган махсус қўмитаси унинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишига тўсқинлик қилмоқчи бўлаётганини айтди. Бу айбловни у ўзининг 12 саҳифалик мурожаатида баён қилган, унинг матни The Hill порталида келтирилган.
Трампнинг даъво қилишича, у нафақат республикачилар, балки демократларнинг сўровларида ҳам етакчилик қилмоқда. Унинг фикрича, бунга АҚШнинг амалдаги маъмурияти ҳаракатларидан юзага келган «рекорд даражадаги инфляция, газ нархининг ўта юқорилиги, энергия бўйича рақибларга қарамлик» сабаб бўлмоқда. Собиқ президент Америка таълим тизими инқирозга учрагани, ноқонуний муҳожирлар мамлакатга «бостириб кираётгани», таъминот занжирининг узилиши «ҳаёт тарзини бузгани»ни иддао қилди.
«Афтидан, турмуш тарзимиз ҳукумат регулятори томонидан босим остида қолган. Америка Қўшма Штатлари қуламоқда. Демократлар мен буларнинг барчасини тузатишимни билади, улар мени тўхтатиш учун қўлларидан келганини қилмоқда, аммо бизни тўхтатиб бўлмайди», — деб ёзган Трамп.
Трампнинг таъкидлашича, у санаб ўтган муаммоларга «100 фоиз сохта сайловларда ҳокимиятга келган демократлар сабаб бўлган».
АҚШда аввалги президентлик сайловлари 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган. Сайлов натижаларига кўра, Трамп 232 та, унинг рақиби Жо Байден 306 та овоз тўплаган. Байден овоз бериш адолатли ўтганини таъкидлайди.
2021 йилнинг январь ойи бошида Вакиллар палатаси сайлов натижаларини маъқуллайдиган куни Трамп тарафдорлари Вашингтонда митингга йиғилди. Намойишчилар Капитолийни эгаллаб олди, уларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланилди. Тўқнашувларда беш киши ҳалок бўлган. Байден Трампни зўравонликка ундаганликда айблади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди