15:20 / 14.06.2022
1 501

Оқ уй: Москвада Киев билан музокара олиб бориш истагини кўрмаяпмиз

Оқ уй: Москвада Киев билан музокара олиб бориш истагини кўрмаяпмиз
Фото: CNN
Қўшма Штатлар Украинадаги вазият музокаралар йўли билан ҳал қилинишига умид қилмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда. Трансляция CNBC телеканали томонидан олиб борилди.

«Биз ҳамма нарса музокаралар билан якунланади, деб умид қиляпмиз, аммо ҳозир Кремлда бундай истакни кўрмаяпмиз», — деди Жан-Пьер.

Вашингтон музокаралар вақтида Украина «яхшироқ позицияда» бўлишига ишонч ҳосил қилишни истайди, деди у.

Россия ва Украина май ойи ўрталарида музокараларни тўхтатган эди. Москва бунда Киевни айблади. 22 май куни Россия музокаралар делегацияси раҳбари Владимир Мединский музокаралар жараёнини музлатиш «Украина ташаббуси» эканини айтди. Унинг айтишича, Москва Киевга шартнома лойиҳасини топширган, унда «бир қатор принципиал позициялар келишилган эди», эндиликда «тўп бутунлай украиналиклар томонда қолмоқда».

24 май куни Украина президенти Владимир Зеленский музокараларни қайта бошлаш шарти сифатида Россия қўшинларининг уруш бошланган 24 февралдан олдинги позицияларига қайтиши кераклигини айтди.

Июнь ойи бошида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбни Киевнинг музокараларга киришини тақиқлаганликда айблади. «Икки ой олдин Украина бу масалани қандай ҳал қилиш бўйича таклифни илгари сургандек эди. Биз бу таклифларни асос қилиб олдик. Бир кундан кейин эса Ғарб украиналикларга бу жараённи давом эттиришни тақиқлади», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй: Москвада Киев билан музокара олиб бориш истагини кўрмаяпмиз