Наталья Поклонская Россия бош прокурорининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Наталья Поклонская Россия бош прокурорининг маслаҳатчиси этиб тайинланди
Фото: «РИА Новости»
Наталья Поклонская Россия Федерацияси бош прокурори Игорь Красновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланганини маълум қилди.

«Мен ижтимоий саҳифаларимни юритишни ва ҳар қандай оммавий фаолиятни тўхтатаман. Энди ‘Россия Федерацияси прокуратураси тўғрисидаъги Федерал қонунга мувофиқ Россия бош прокурори томонидан қўйилган вазифаларни бажариш билан шуғулланаман», — деди Поклонская.

Қримнинг собиқ прокурори ва Давлат думаси депутати, аввал «Россотрудничество» раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган Наталья Поклонская, Россиянинг Украинага қарши урушини очиқчасига танқид қилган деярли ягона россиялик амалдор бўлди. 13 июнь куни унинг «Россотрудничество» раҳбари ўринбосари лавозимидан бўшатилгани хабар қилинди.

Украинада уруш бошланганидан сўнг, Поклонская Россия босқинини «фалокат» деб атаган, руслар ва украиналикларни «бир-бирига нисбатан нафрат қўзғатадиган бу жинниликни тўхтатишга» чақирган ҳамда З ҳарфи Россия босқинининг асосий белгисига айланганини — бу «Россия учун ҳам, Украина учун ҳам фожиа ва қайғу» эканини айтган.

Наталья Поклонская — асли Украинанинг Ворошиловград (Луганск) вилоятидан. Унинг туғилган қишлоғи 2014 йилдан кейин ЛХР назорати остига ўтди. Поклонская болалигиданоқ Қримда яшаган. У прокуратурада ишлаган, Қрим Россияга қўшилганидан кейин Қрим прокурори бўлган. Украинада Поклонская давлатга хиёнатда айбланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?