2 253
Тўқаев: «Россиядаги баъзи одамлар энди Қозоғистон Россиянинг хизматида бўлиши ва оёқларига таъзим қилиши кераклигини даъво қилмоқда»
Фото: «Nur.kz»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев январь ойидаги воқеалари чоғида Россия Қозоғистонни «қутқариб қолгани» ҳақидаги иддаоларга жавоб берди, дея ёзади Tengrinews нашри.
«Россиядаги баъзи одамлар бу вазиятни нотўғри талқин қилиб, Россия Қозоғистонни «қутқариб қолди» ва Қозоғистон энди абадий Россияга «хизмат қилиши ва оёқларига таъзим қилиши» кераклигини даъво қилмоқда. Менимча, булар мутлақо асоссиз, ҳақиқатдан йироқ фикрлар», — деди Қосим-Жўмарт Тўқаев «Россия 24» телеканали журналисти Андрей Кондрашовга берган интервьюсида.
Қозоғистон раҳбари ОДКБ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти. Ушбу ташкилотда Россия етакчи рол ўйнайди) контингентининг ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслиги ҳақида бошиданоқ келишув бўлганини таъкидлади.
«Дарҳақиқат, ОДКБ чекланган контингенти томонидан бирорта ҳам ўқ узилгани йўқ ва улар бу ерда 10 кундан ортиқ бўлмаган», — деди Қозоғистон президенти.
Президент Тўқаев мамлакатдаги тартибсизликлар фонида 6 январь куни ОДКБ давлатлари раҳбарларидан террорчилик таҳдидини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилганди. ОДКБ тинчликпарвар кучлари стратегик объектларни ҳимоя қилиш билан шуғулланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда