Миллионерлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Миллионерлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Шанҳай кетма-кет иккинчи йил жуда кўп маблағга эга одамлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида етакчи бўлди, деб хабар берди Forbеs.

Швейцариянинг Julius Baer хусусий банки тузган рейтингда Лондон иккинчи ўриндан жой олди. Кейинги ўринларда Тайбэй, Ҳонгконг ва Сингапур жойлашди. Юқори ўнталикка шунингдек, Монако, Цюрих, Токио, Сидней ва Париж шаҳарлари кирди. Ню-Йорк 11-ўринга жойлашди.

Бу йилги рейтингга Москва киритилмади. Россия пойтахти 2020 йилда 23-, 2021 йилда эса 18-ўриндан жой олганди.

Julius Baer экспертлари рейтингни тузишда 1 млн доллар ва ундан кўп даромадга эга инсонлар сотиб олиши мумкин бўлган маҳсулот ва хизматларнинг турли шаҳарлардаги нархларини ўрганишади. Маҳсулотлар рўйхатига кўчмас мулк, BMW X7 автомобили, Christian Dior аёллар сумкаси, тақинчоқлар, аёллар пойабзали, эркаклар костюми ва қўл соати, MacBook, виски, вино, велосипед ва тренажёрлар киритилган.

Хизматлар рўйхатидан бизнес-классда парвоз, меҳмонхонадаги люкс хона, энг яхши ресторанда овқатланиш, тиббий суғурта, юристларга ҳақ тўлаш, фарзандларни MBA даражасида ўқитиш ва кўзни лазерли коррекция қилиш кабилар ўрин олган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?