Рамзан Қодиров Путиннинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарларни рад этди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Рамзан Қодиров Путиннинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарларни рад этди
Фото: «Коммерсантъ»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин соғ-саломат экани, унинг «овози тетик ва командирларга хос» келаётгани ва у ҳарбий операцияни охиригача етказишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Аввалроқ Украина ОАВлари Путин комага тушиб қолгани ҳақида ёзганди. Кремль сайтидаги маълумотларга кўра, президент 15 июнь куни учрашувлар ва телефон орқали суҳбатлар ўтказган.

«Бемаъни, беҳуда гапларни ўқиб қолдим: президентимиз комага тушибди, унга ўринбосар қидириляпти эмиш. Ҳафсалангизни пир қилмоқчиман. Ҳозиргина президент билан гаплашдим, унинг овози тетик, командирларга хос эди. Ва у махсус операцияни украин халқига ва давлатига максимал даражада зиён етказмасдан якунлашга тайёр», — деди Рамзан Қодиров Telegram-каналига жойлаган аудиохабарида.

Унинг қўшимча қилишича, бундай ахборотни тарқатаётган давлатлар «оғизларини ёпиши керак». «Кейин баҳоналар қидириб жуда ноқулай аҳволга тушасиз, агар бунга вақтингиз қолса», — деди Қодиров.

15 июнь куни Владимир Путин Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоза билан мулоқот қилди, дейилади Кремль сайтида. У, шунингдек, ХХР раиси Си Цзиньпин билан ҳам телефон орқали музокаралар ўтказган. Муҳокама мавзуси Украина ҳамда ҳарбий алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлган.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков 16 июнь куни Владимир Путин Санкт-Петербургга жўнаб кетишини маълум қилганди — шу куни у бир қатор тадбирларни режалаштирган. 17 июнь куни эса давлат раҳбари Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведкаси Россия президенти Владимир Путиннинг апрель ойида онкологик хасталикдан даволаниш курсларини ўтказгани ҳақида ҳисобот тайёрлаганди.

Владимир Путиннинг соғлиғида муаммолар кузатилгани, унинг онкологик касалликка чалингани ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги ойларда ОАВда кўп тарқалмоқда. 2022 йил май ойида Путиннинг саратонга чалингани ҳақида режиссёр Оливер Стоун ҳам гапирганди. «Проект» нашри Путиннинг шифокорлар гуруҳи ҳамроҳлигида юргани, улар орасида онкологик касалликлар ва қалқонсимон без муаммолари бўйича мутахассислар ҳам борлиги ҳақида ёзган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров май охирида «ақлли одамлар» Путинда қандайдир хасталик ёки соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни кўра олмаслиги ҳақида баёнот берган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?