Суратда: (чапдан ўнгга) Олаф Шольц, Эммануэль Макрон, Владимир Зеленский, Марио Драги ва Клаус Ёханнис
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц, Италия бош вазири Марио Драги ва Руминия президенти Клаус Ёханнис Киевда учрашди.
Учрашув Украинанинг ЕИ аъзолигига номзод сифатидаги мақоми бўйича тавсиянома бериш эълон қилинишидан бир кун олдин бўлиб ўтди (Еврокомиссия эртага, 17 июнь куни тавсиянома беришини ваъда қилган). Якуний матбуот анжуманида Эммануэль Макрон Киевда бўлган Европа Иттифоқининг тўртта етакчиси ҳам Украинага «зудлик билан» ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Олаф Шольц Украинага ЕИга тўлақонли аъзо бўлиш учун «демократия ва қонун устуворлиги талаблари бажарилиши кераклигини» таъкидлади.
Яна бир мавзу ҳарбий ёрдам масаласи бўлди. Эммануэль Макроннинг айтишича, у Украинага олтита Ceasar артиллерия тизимини юборишни буюрган. Унга кўра, Европа Украинани ғалаба қозонмагунча қўллаб-қувватлайди. Макрон, шунингдек, Европа Украинадан можарони ҳал қилиш учун ҳудудий ён беришни талаб қилмаслигини қўшимча қилди.
Украина президенти девони хабарига кўра, учрашув чоғида Европа етакчиларига Россия Федерациясига қарши янги санкциялар, жумладан газ эмбаргоси бўйича таклифлар берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди