Фото: AFP/Getty Images
Илон Маск ва унинг Tesla Inc ҳамда Space Exploration Technologies Corp (SpaceX) компанияларига нисбатан Dogecoin криптовалютасини илгари сургани учун судга 258 млрд долларлик даъво аризаси берилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилди.
Даъвогар Кит Жонсоннинг таъкидлашича, Маск ва унинг компаниялари Dogecoin қийматини ошириш учун товламачилик схемасини тузган.
"Жавобгарлар Dogecoin криптовалютаси оқилона инвестиция эканлиги тўғрисида ёлғон маълумот берган, аслида у ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган", - дейилади Манҳэттен федерал судига берилган даъво аризасида.
"Жавобгарлар ташкил этган криптопирамида туфайли маблағидан айрилган"ини таъкидлаган Жонсон 2019 йилдан буён Dogecoin боис маблағини йўқотган бошқа одамлар ҳам унга қўшилишига умид қилмоқда.
2013 йилда яратилган Dogecoin криптовалютасининг нархи 0,057 долларни ташкил этмоқда. Ўтган йили унинг қиймати 0,74 долларгача кўтарилганди.
Илгари Маск Tesla ва SpaceX маҳсулотларини Dogecoin криптовалютасига сотишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди