Германия канцлери Олаф Шольц Кремлнинг Россия Украина ҳудудининг бир қисмини босиб олиши, кейин эса вақт ўтиши билан ўзгаришларни кутиши ҳақидаги тахминини «Путин иллюзияси» деб атади. Германия Москва томонидан бир томонлама ўрнатилган шартлар асосида «буйруқ остидаги дунё»ни рад этади, деди канцлер 16 июнь, пайшанба куни ARD телеканалига берган интервьюсида.
Россия «Украинанинг бир қисмини шафқатсиз зўравонлик билан босиб олиш» режасидан ва «мамлакатлар чегараларини ўзгартириш бўйича империалистик концепциядан» воз кечишини таъминлаш керак, деди Шольц.
Телебошловчи Франция президенти Эммануэл Макроннинг Киевга ташрифи чоғидаги нутқида Украина ғалабасигача Киевни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапиргани, Шольц эса «Россия томонидан ўрнатиладиган тинчликнинг имконсизлигини» эълон қилганига эътибор қаратган. Канцлер бундай тинчликка эришиш имкониятини «Путиннинг иллюзияси» деб атади, у «ерни тортиб олиши ва вақт ўтишини кутиши мумкин» деб ҳисоблайди.
«Бу иллюзия ва мен Путинга айтдим. Россияга қарши санкциялар мамлакат Украина билан адолатли келишувга эришмагунча кучда қолади. Тинчлик шартлари Украина аҳолиси, парламенти, президенти томонидан кўриб чиқилади», - деди Шольц.
Германия канцлери Олаф Шольц, Франция президенти Эммануэл Макрон, Италия бош вазири Марио Драги ва Руминия президенти Клаус Йоханнис 16 июнь, пайшанба куни уруш бошланганидан бери биринчи марта Киевга ташриф буюрди.
Ирпенга сафари якунларига кўра, Шольц яна бир бор Россия ҳарбий агрессиясининг шафқатсизлигини қоралади ва рус қўшинларининг «маъносиз зўравонликлари» ҳақида гапирди. «Бегуноҳ фуқаролар ўлдирилди, уйлар вайрон бўлди. Умуман ҳарбий объектлар йўқ бўлган бутун бир шаҳар вайрон бўлди. Бу Россия агрессиясининг шафқатсизлиги ҳақида кўп нарсани айтади, у шунчаки вайронагарчилик ва забт этиш билан изоҳланади», - деди канцлер. Тўрт нафар етакчи Украинага Европа иттифоқига аъзоликка номзод мақоми берилиши тарафдори бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди