1 092
Луганск расмийлари «Азот» заводидан юзлаб тинч аҳолини эвакуация қилиш иложи йўқлигини билдирди
Фото: Reuters
Северодонецкдаги «Азот» саноат корхонасида яширинган 500 дан ортиқ тинч аҳоли вакилини узлуксиз артиллерия отишмалари туфайли энди эвакуация қилиш имконсиз. Бу ҳақда Луганск области губернатори Сергей Гайдай 16 июнь, пайшанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, заводда 568 киши, жумладан, 38 нафар бола яширинган. «Ҳозир у ердан чиқишнинг иложи йўқ. Айтмоқчиманки, бу жисмонан мумкин, лекин доимий ўқ отиш ва жанглар туфайли жуда хавфли. Агар кимдир ташқарига чиқса, унинг ўлиш эҳтимоли 99 фоизга тенг», - дейди Гайдай.
Расмийлар заводдан бошпана топган тинч аҳолини ўтган ой, шаҳарга олиб борувчи асосий кўприклар вайрон бўлишидан олдин чиқиб кетишга кўндиришга ҳаракат қилган, дейди у. Бироқ, кўпчилик ўз жойида қолиш хавфсизроқ деб билган.
«Улар кетишни истамади. Негадир у ерни хавфсизроқ деб ўйлашди. Охирги марта 21 май куни, биринчи кўприк вайрон бўлишидан бир-икки кун олдин уларни эвакуация қилишни таклиф қилгандик. Биринчи ўринбосарим суҳбатлашгани келган. Афсуски, улар кетишни хоҳламади», - деди Гайдай.
«Азот»да яширинган тинч аҳоли вакилларининг озиқ-овқат захиралари ҳали бор, бироқ улар икки ҳафтадан бери тўлдирилмаган, деди Северодонецк тумани ҳарбий маъмурияти раҳбари Роман Власенко CNN’га. Унга кўра, у ердан бошпана топганларнинг аксарияти кимё заводи ишчилари, уларнинг оила аъзолари ва маҳаллий аҳолидир. «Улар бошиданоқ ўша ерда яширинган. У ерда бомбалардан ҳақиқий бошпаналар бор», - дейди у.
Завод остида тинч аҳоли вакиллари ва украиналик ҳарбийлар яширинган бункерлардаги вазият хавф туғдирмоқда, деди БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Савиано Абреу. «Сув ва гигиена воситаларининг етишмаслиги катта ташвиш уйғотмоқда. Бу бизни жуда хавотирга солмоқда, чунки одамлар сувсиз узоқ яшай олмайди», деди у.
15 июнь куни Россия томони «Азот»дан «ЛХР» назоратидаги Сватово шаҳри йўналиши бўйича гуманитар йўлак очилганини эълон қилди. Йўлак ишга тушганнинг биринчи кунидаёқ Россия Украина ҳукуматини эвакуация жараёнини тўхтатганликда айблади.
«У ерда маълум озиқ-овқат ва сув захиралари мавжуд. Айни пайтда оммавий эвакуация қилишнинг иложи йўқ, аммо отишмалар орасидаги вақт оралиғида биз «тинч эвакуация» деб аталмиш операцияни ўтказмоқдамиз. Северский Донец бўйлаб учта кўприк ҳам вайрон қилинган, аммо шаҳарни назорат остидаги ҳудуд билан боғлаш йўллари бор», — дея маълум қилган Северодонецк шаҳар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Александр Стрюк аввалроқ. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди