Махсус операция: Россия Мудофаа вазирлиги баёноти

1 дақиқа ўқиш1.9K
Махсус операция: Россия Мудофаа вазирлиги баёноти
Россия авиацияси юқори аниқликдаги ракеталар билан Харков вилоятининг Песочин аҳоли пункти ҳудудидаги "Азов" миллий батальонининг штаб-квартирасини йўқ қилди, деди Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-лейтенант Игор Конашенков.

“Юқори аниқликдаги ҳаводан учириладиган ракеталар ишчи кучи ва ҳарбий техника тўпланган 18 та ҳудудга, шунингдек, Украина артиллерия ва миномёт батареяларининг ўнта отишма позициясига, шу жумладан Зайтсево, Курдимовка, Дзержинск, Бахмут туманларидаги "Град" реактив тизимларининг 6та батареясига зарба берди”, деди у.

Бундан ташқари, ДХРдаги Спорное ва Вемка аҳоли пунктлари яқинида иккита ракета ва артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Шунингдек, учувчилар Украина Қуролли Кучлари қўшинлари ва техникаси тўпланган 58 та ҳудудга зарба беришга ва уларни йўқ қилишга муваффақ бўлишди:
- 200 нафар украина миллатчиси;
- Бук-М1 ва Оса-АКМ ҳаво мудофаа тизимларининг иккита учириш мосламаси;
- 10 та танк.

Ракета кучлари ва артиллерия 203 та душман кучлари тўпланган ҳудудларни, 38 та артиллерия ўқ отиш позицияларига зарба берган. Натижада жами йўқ қилинган кучлар рўйхати қуйидагича:
- 350 нафар миллатчи;
- Учувчисиз аппаратларни бошқарув пункти;
- 8 та танк ва бошқа зирҳли транспорт воситалари;
- 3 та БМ-21 "Град" реактив тизими;
- 3 та дала артиллерия қуроллари;
- 11 та махсус транспорт воситалари.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг Су-25 ҳужумчи самолёти ва еттита дронни уриб туширишга муваффақ бўлди. Шунингдек, улар ЛХРда "Точка-У" ракетасини ва ЛХР, ДХР, Херсон ва Харьков вилоятларида 21 та "Ураган" тизимининг ракеталарини тутиб олишди.

Махсус операция бошланганидан бери Украина қуролли кучларининг жами йўқотишлари:
- 205 та самолёт;
- 131 та вертолёт;
- 1233 та дрон;
- 342 та зенит-ракета тизимлари;
- 3587 та танк ва бошқа турдаги зирҳли транспорт воситалари;
- 539 та ёппасига ўт очиш ракета тизимлари;
- 2013 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари;
- 3658 та махсус ҳарбий автомобиллар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?