22:17 / 17.06.2022
1 340

«Россия Украина билан урушда стратегик жиҳатдан аллақачон мағлуб бўлган» — Британия Қуролли кучлари раҳбари

«Россия Украина билан урушда стратегик жиҳатдан аллақачон мағлуб бўлган» — Британия Қуролли кучлари раҳбари
Фото: «Фокус»
Британия Қуролли кучлари раҳбари Тони Радакиннинг фикрича, Россия Украинадаги урушда аллақачон «стратегик жиҳатдан мағлуб бўлган» ва энди «янада заифлашган куч»га айланмоқда. Бу ҳақда унинг PA Media’га берган интервьюсига таяниб, The Guardian ёзмоқда.

«Бу (ҳарбий босқин) Россия Федерациясининг даҳшатли хатоси. Россия ҳеч қачон Украина устидан назоратни ўз қўлига ололмайди», — дея таъкидлайди Радакин.

Унинг сўзларига кўра, Россия катта йўқотишларга учраган ва бугунги кунда унинг замонавий ракеталари тугаб қолган. Россия қуруқликдаги кучларининг чорак қисми йўқ қилинди, дейди юқори мартабали зобит. Буларнинг барчасига Украина шарқидаги «майда» муваффақиятлар шарофати билан эришилган, дея қўшимча қилди у.

Радакиннинг таъкидлашича, Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишни режалаштираётгани Шимолий Атлантика иттифоқининг кучайишидан далолат беради.

«Россия аллақачон стратегик жиҳатдан мағлуб бўлди. НАТО кучлироқ, Финляндия ва Швеция эса унга қўшилишни истамоқда», — дея қўшимча қилди адмирал.

Радакин Лондон ҳали узоқ вақт Украинани катта миқдорда қурол-яроғ етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлашига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари Буюк Британиядан 20 та М109 ўзиюрар қуролларини олади. Бу ҳақда НАТО мудофаа вазирларининг Брюсселдаги учрашувидан сўнг маълум бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Россия Украина билан урушда стратегик жиҳатдан аллақачон мағлуб бўлган» — Британия Қуролли кучлари раҳбари