Украина 2022 йил 1 июлдан бошлаб россияликлар учун виза режимини жорий этади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди, деб хабар берди Forbes.
Зеленскийнинг билдиришича, у Украина вазирлар маҳкамасига Россия фуқаролари учун мамлакатга кириш режимини кўриб чиқишни таклиф қилган ва бу борадаги қарор 17 июн куни қабул қилиниши лозим.
Зеленский виза режими жорий этилишини Украина «миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши кураш чораси» деб атади.
Мамлакат вазирлар маҳкамаси Украина ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги икки мамлакат фуқароларининг визасиз ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувнинг бекор қилиниши бўйича қарор қабул қилиши лозим.
Россияликлар учун виза жорий этиш таклифи шу йилнинг 11 февралида интернетда петиция кўринишида пайдо бўлганди. Зеленский буни май ойи охирларида қўллаб-қувватлади ва бош вазир Денис Шмигалга бу масала устида иш олиб бориш топшириғини берди.
Россия билан виза режимини жорий этиш ва дипломатик муносабатларни узиш таклифи Олий рада депутатлари томонидан 2014 йилда ҳам берилган, аммо ўшанда бу таклиф амалга ошмаганди.
«Давлатимизнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қаратилган мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши курашиш доирасида Вазирлар Маҳкамасига Россия фуқароларининг Украина ҳудудига кириши режимини қайта кўриб чиқиш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилдим», — дея ёзади Зеленский.
Владимир Зеленский ўтган йилнинг ноябрь ойида россияликларнинг Украинага киришига чекловлар ишлаб чиқилишини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 2015 йилдан бери икки давлат ўртасидаги визасиз режим амалда ишламаяпти. Украина 2014 йилдаёқ виза режимини жорий қилишни хоҳлаганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди