Фото: РБК
Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ)да нутқ сўзлади. Бу ҳақда BBC ёзди.
Унинг ПХИФдаги чиқиши бир ярим соатдан кўпроқ кечикиш билан бошланди — ташкилотчилар буни DDOS-ҳужумлар билан изоҳлашди.
Путин сўзни Россия Украинада муҳорабага киришганидан сўнг Россияга нисбатан санкциялар қўллаган Ғарб давлатларини танқид қилишдан бошлади. Путининг фикрича, сўнгги ойларда глобал иқтисодий тизим принциплари зарбага учради, COVID-19 пандемияси бузган иқтисодий алоқалар янги синовлардан ўтмоқда. Ишбилармонлик нуфузи, мулк дахлсизлиги, валюталарга ишонч каби асосий тушунчалар «Ғарбдаги шериклар» томонидан барбод қилинди. «Бу атайин, писанд қилмаслик, эскирган геосиёсий иллюзияларни сақлаб қолиш учун қилинди», — деди Путин.
Россия президенти нутқининг кейинги қисми Россияга қарши қўлланган санкциялар оқибатида Ғарб давлатлари бошига ёпирилган иқтисодий ҳалокатлар таърифига бағишланди.
Путиннинг назарида, АҚШ ўзини «Худонинг ердаги элчиси» деб ҳисоблайди, бироқ мажбуриятни унутиб, фақат манфаатни кўзлайди. АҚШ «исёнкор» мамлакатларни эзиб ташлаш ва «бекор қилиш»га уринади. Бироқ бир қутбли дунё ўтмишда қолди. Энди ҳеч қачон олдингидек бўлмайди, деди Путин.
Унинг айтишича, Россияга қарши санкциялар телбалик, «иқтисодий блицкриг» бошданоқ муваффақиятсизликка маҳкум эди.
Россиянинг ўзидаги аҳволга тўхталаркан, Путин иқтисодий вазият барқарорлашаётганини, иқтисодиётга берилган тушкун прогонозлар ўзини оқламаганини айтди. Россия ҳукумати инфляция ўсишини тўхтатишга эришди, ҳозир у 16,7 фоиз. «Бу кўпроқ», тан олди Путин ва ҳукумат ижобий натижага эришишига ваъда берди.
"Ҳаммаёқда «путин инфляцияси» ҳақида жар солишяпти. Бу ўқиш ва ёзишни билмаганлар учун. Уларнинг муаммолари сабаби — АҚШ маъмурияти ва Европа бюрократиясининг хато сиёсатида. Биз СВО (МҲО, Украинадаги муҳорабани назарда тутяпти — таҳр.)ни бошлашимиз улар ҳамма айбни Россияга тўнкаши учун яхши баҳона бўлди", деди Путин.
Путин Украина масаласига ҳам тўхталиб, «махсус операция»да кўзда тутилган барча топшириқлар бажарилишини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди