Путиннинг ёнида янграган баёнот: Тўқаев Қозоғистон “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олмаслигини айтди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Путиннинг ёнида янграган баёнот: Тўқаев Қозоғистон “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олмаслигини айтди
Фото: vlast.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Петербург иқтисодий форумидаги чиқишида унинг мамлакати ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмаслигини айтди.

Тўқаев бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ёнида, россиялик медиаменежер Маргарита Симонян берган саволга жавобан маълум қилди.

Симонян Тўқаевдан Россия Украинада ўтказаётган “махсус ҳарбий амалиёт” бўйича фикри ва бу борада Қозоғистонда нима деб ўйлашаётгани ҳақида сўради.

“Буни очиқ айтаман, ҳар хил фикрлар бор. Жамиятимиз очиқ, бизда фуқаролик жамияти етилгани яққол кўзга ташланади. Шунинг учун ҳар хил фикрлар билдириляпти.

Мен шуни айтишни истардимки, замонавий халқаро ҳуқуқ бу – БМТ Низомидир. Низомдаги асосий принциплардан иккитаси ҳозирда бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолган. Бу – давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи.

БМТнинг барча асосчилари ўз вақтида бунга эътибор қаратишмаган кўринади. Балки атайин қилишгандир, бу иккита принцип ҳозирда бир-бирини инкор қилмоқда.

Фикрлар ҳар хил. Айримлар давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги муқаддас тушунча деб ҳисоблашади, бошқалар эса у ёки бу давлат таркибидаги миллатлар ўз давлатига эга бўлиш ва ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга дейишади.

Лекин, умуман олганда, агар миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи бутун Ер шарида амалда ишласа, ҳозир БМТ таркибига кирувчи 193та давлат ўрнида 500 ёки 600тадан кўп давлат пайдо бўлади. Албатта, бу хаосни келтириб чиқаради.

Шу сабабли ҳам биз на Тайванни, на Косовони, на Жанубий Осетияни, на Абхазияни тан оламиз. Шу принцип, бизнинг фикримизча, Луганск ва Донецк каби квазидавлат ҳудудларига ҳам тааллуқлидир. Бу – сизнинг очиқчасига берган саволингизга очиқчасига жавоб
”, деди Тўқаев.

Симонян Қозоғистон президентига бу очиқча жавоб учун миннатдорлик билдирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?