08:13 / 18.06.2022
3 372

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги хорижлик ёлланма аскарлар сонини маълум қилди. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги хорижлик ёлланма аскарлар сонини маълум қилди. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор
«Бизнинг маълумотлар базамиз нафақат Украина бўлинмалари таркибида жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этган ёлланма аскарларни ўз ичига олади. Биз Украинага етказиб берилган ғарб қуролларини тайёрлаш, ишлатиш ва таъмирлашда ёрдам бериш учун келган инструкторларни ҳам ҳисобга оламиз. Ҳаммаси бўлиб, 2022 йил 17 июнь ҳолатига кўра бизнинг рўйхатларимизга 64 мамлакатдан ёлланма аскарлар ва қурол бўйича мутахассислар киритилган. Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украинага 6956 киши етиб келди, 1956 киши ҳалок бўлди, 1779 киши эса чиқиб кетди», — дея изоҳ берди Россия Мудофаа вазирлиги статистикага. Ёлланма аскарлар рўйхатида бир нафар ўзбекистонлик ҳам қайд этилган.

Аввалроқ BBC ўзбек хизмати жангчи Шавкат Муҳаммад билан бир неча бор суҳбатлашганди. У Ўзбекистондан. У 39 ёшда, Украинага 2012 йилда келган. Жорий йилнинг март ойида у BBC билан суҳбатда Россия қўшинларига қарши жанг қилиш ва Украинани ҳимоя қилиш ниятида эканини айтганди. Ўшанда у ҳам Украинада ёлланма аскарлар кўплигини, лекин улар орасида бошқа ўзбекларни кўрмаганлигини билдирган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги хорижлик ёлланма аскарлар сонини маълум қилди. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор