20:00 / 18.06.2022
1 464

Меркель Украинадаги воқеаларга унинг истеъфога чиқиши сабаб бўлганини тахмин қилди

Меркель Украинадаги воқеаларга унинг истеъфога чиқиши сабаб бўлганини тахмин қилди
Фото: «РИА Новости»
Германия собиқ канцлери Ангела Меркель ўтган йил охирида истеъфога чиққани Украинадаги воқеаларга ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «РБК».

«Менинг кетишим, эҳтимол, бунга ҳисса қўшган, худди Франциядаги сайловлар, Афғонистондан қўшинларнинг олиб кетилиши ва Минск келишувлари бажарилишининг тўхтаб қолиши воқеалари каби», — деди Меркель Германиянинг RDN нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин Украинада махсус операциялар бошлаш учун унинг истеъфосини кутгани ҳақидаги тахминни изоҳлар экан.

Собиқ канцлер, шунингдек, Украинадаги вазият кескинлашиб кетишига йўл қўймаслик учун ўз уринишлари муваффақиятсиз бўлганини айтди.

«Лавозимда узоқ қолмаслигим аниқ-равшан эди ва шунинг учун айтишим керакки, ўтган йилги турли уринишлар ҳеч қандай таъсирга эга бўлмади», — деди Меркель.

Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин нормандча форматдаги учрашувларда (Россия, Украина, Германия ва Франциянинг Донбассдаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралари) қатнашишга бошқа «тайёр бўлмаган».

Меркель амалдаги Германия канцлери Олаф Шольцнинг сиёсатини қўллаб-қувватлади ва Украинага кўмак берилаётганини тўғри деб баҳолади. Шунингдек, собиқ канцлер Ғарб низода бевосита иштирок этмаётганини ҳам тўғри қарор деб ҳисоблади.

У низода воситачи бўлиб қатнашиши мумкинлгини истисно қилмади, бироқ бу масала ҳозирча кўтарилмаганини айтди.

Ангела Меркель 16 йил давомида — 2005 йил ноябридан 2021 йил декабригача Германия канцлери лавозимини эгаллаган. 2014 йилда Россия ва Украина ўртасидаги алоқалар кескинлашганидан кейин у ўша вақтдаги Франция етакчиси Франсуа Олланд билан Донбассдаги низони тартибга солишга уриниб кўрди. Россия, Украина, Германия ва Франция иштирокида нормандча формат тузилди, унинг ёрдамида Минск келишуви ишлаб чиқилди, кейинроқ у БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланди.

Россия Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олганидан кейин Россия президенти Владимир Путин Минск келишувлари «ортиқ мавжуд эмаслиги»ни, чунки Украина ҳукумати уларни бажаришдан бош тортганини айтди.

Украинада Россия махсус операцияси бошланганидан кейин расмий Киев Меркелни Москвага нисбатан аввалги йиллардаги сиёсати учун танқид қилган. Меркелнинг ўзи Украинадаги воқеаларни изоҳлар экан, Россиянинг хатти-ҳаракатларини «Европа тарихида совуқ уруш тугаганидан кейинги жиддий кескин ўзгариш лаҳзаси» деб атаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меркель Украинадаги воқеаларга унинг истеъфога чиқиши сабаб бўлганини тахмин қилди