Уруш қачон тугайди? Украиналик амалдор баёнот берди

1 дақиқа ўқиш3.8K
Уруш қачон тугайди? Украиналик амалдор баёнот берди
Алексей Данилов.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов Россия ва Украина ўртасидаги уруш узоқ давом этиши мумкинлигини айтди.

«Фронтдаги вазият кескин ва оғир, мен Россия армияси кучсиз деб ҳисоблайдиганлардан эмасман. Улар жуда катта ресурсларга эга», дейди у шанба куни журналистларга берган интервюсида.

Данилов бу ҳақда Канада нашри бўлган «Globe and Mail»га гапирган. Данилов шунингдек, рус армиясининг артиллерия ва оғир техникадаги устунлигини тан олди.

«Аскарларимиз бундан қўрқмайди. Биз ўз позицияларимизни ушлаб турамиз. Вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтамиз. Аммо уруш ҳали ҳам давом этмоқда, унинг якунига етиши жуда йироқ», - дейди украиналик амалдор.

Данилов Украина урушда қанча аскар йўқотганини айтишни истамаган, аммо унинг ишонтиришича, расмий Киевнинг йўқотишлари русларникидан анча кам.

Таъкидлаш жоизки, Россия собиқ бош вазири Михаил Касьянов Украинадаги уруш икки йилга қадар давом этиши мумкинлигини айтганди. У Киев маъмурияти мағлубиятга учрагудек бўлса, кейинги нишон Болтиқбўйи давлатлари бўлишини ҳам башорат қилган.

Аввалроқ, «Independent» нашри Америка разведкасининг Украинадаги вазият бўйича ҳисоботидан маълумотларни келтирганди. Унга кўра, россиялик ҳарбийлар артиллерия ва ўт очиш ракета тизимлари сони бўйича 20 карра устунликка эга. Донбассдаги украин ҳарбийлари учун вазият яна шуниси билан оғирки, уларнинг ўқ-дорилари захираси деярли тугаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?