Абдулазиз Комилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан учрашди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Абдулазиз Комилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан учрашди
Фото: Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов 19 июнь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига борди. Бу ҳақда Афғонистоннинг муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Абдулазиз Комилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан учрашди
Фото: Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги
Қайд этилишича, у ерда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий билан учрашув ўтказилган. ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зийи Аҳмаднинг маълум қилишича, Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Эргашев ҳам бор.
Абдулазиз Комилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан учрашди
Фото: Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги
Музокарада савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган. Шунингдек, Муттақий Абдулазиз Комиловни янги лавозими билан табриклаган.

«Ўзбекистонга афғонлар билан сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдираман», — деган у.
Абдулазиз Комилов Афғонистонда муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари билан учрашди
Фото: Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги
Муттақий Афғонистон бўйича июль ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинган. Қўшни мамлакат ҳукумати Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича олий даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бу ҳақда маълумот бериб, ҳудуддаги оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолаётганини айтган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?