Украина делегацияси раҳбари Россия билан тинчлик музокаралари тикланиши муддатини айтди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Украина делегацияси раҳбари Россия билан тинчлик музокаралари тикланиши муддатини айтди
Фото: Вести Украина
Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари август ойи охирида, Украина ўз кучларини мустаҳкамлаганида давом эттирилиши мумкин. Бу ҳақда «Америка овози» учун берган интервьюсида музокара жараёнида украинлар делегациясига раҳбарлик қилаётган Давид Арахамия маълум қилган.

«Музокараларга август ойи охирида қайтишимиз мумкин. Биз россияликлар билан ўз режаларимизни бўлишишни истамаймиз, чунки улар буни очиқ манбалар орқали кўриши мумкин. Аммо мен ўйлайманки, биз айрим жойларда қарши ҳужум амалиётлари ўтказамиз», — деган у.

«Биз Истанбулда таклиф қилганимиз каби қандайдир сиёсий келишувни кўриб чиқишимиз мумкин. Биз, масалан, бир неча йилгача Қрим масаласига тегмадик. Биз буни ҳарбий йўл билан қилмаяпмиз, аммо дипломатик ва сиёсий йўллардан фойдаланяпмиз», — дея қўшимча қилган Арахамия.

Россия ва Украина ўртасидаги ўзаро учрашувлар сўнгги бор март ойи охирида Истанбулда ўтказилганди. Унинг якунларига кўра, икки томон ҳам музокаралар жараёнида маълум ўсишга эришилгани ҳақида маълум қилганди. Шундан кейин томонлар видеоалоқа орқали мулоқотларни давом эттиришган.

Май ойида делегациялар вакиллари давлатлар ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолганини айтишди, томонлар бунда бир-бирини айблади.

14 июн куни Володимир Зеленский Россия урушни тўхтатиб, Украина ҳудудидан чиқиб кетишга тайёр бўлган ҳолатда Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини айтди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?