19:16 / 19.06.2022
1 592

Урушнинг 115-куни: Киев, Лвив ва Харкивда дафн маросимлари, Донбассда оғир жанглар

Урушнинг 115-куни: Киев, Лвив ва Харкивда дафн маросимлари, Донбассда оғир жанглар
Урушнинг 115-куни ўтди. Шанба куни Киевда Изюм остонасида ҳалок бўлган Евромайдан фаолларидан бири Роман Ратушний дафн этилди (дафн маросимига юзлаб киевликлар ва шаҳар мэри Виталий Кличко ташриф буюрди). Донецкда артиллерия зарбаларидан кейин ҳудудлар тозаланмоқда — маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, ҳужум оқибатида «ДХР» ФВВнинг уч нафар ходими ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган. Донбасс шимолида жанглар ва аҳолини эвакуация қилиш давом этмоқда.
Украинадаги урушнинг 115-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар
  • Харкив ва Днепропетровск областларига ракета зарбалари оқибатида газни қайта ишловчи завод ва нефт база вайрон бўлган.
  • Украина қуролли кучлари «Азот» заводи ҳудудида мудофааланаётган Северодонецк шаҳрида жанглар давом этмоқда. Комбинат ҳудудидаги бункерларда тинч аҳоли вакиллари яширинган, комбинатдан эвакуация ташкил этишнинг имкони йўқ. «ЛХР»даги манбаларга кўра кечқурун «Азот» заводи ҳудудида портлаш рўй берган.
  • Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров видеомурожаат эълон қилиб, КХШТ мамлакатларини Россиянинг Украинадаги босқинини очиқ қўллаб-қувватламаётганликда айблади.
  • Санкциялар фонида Россиядан Ҳиндистонга нефт ва кўмир сотуви бир неча баробар ошган.
  • Украина президенти уруш бошидан буён учинчи бор Киевдан ташқарига чиқиб, Николаев ва Одесса областларига ташриф буюрди.
  • Буюк Британия бош вазири колонкасида иттифоқчиларни Украина ғалабасига қадар давом этувчи узоқ муддатли урушга тайёр бўлишга чақирди.

Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киев

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Фахрий қоровул 9 июн куни Изюм атрофида ҳалок бўлган Роман Ратушнийнинг тобутини олиб ўтмоқда. 24 ёшли Ратушний Киевда таниқли фаоллардан бўлган, Евромайданда иштирок этган. Унинг ташаббусларидан бири Протасов Яр — шаҳар четидаги яшил ҳудудни қурилишлардан ҳимоялаш эди. У Одессадаги «Правий сектор» етакчиси, безориликда гумонланиб, уй қамоғига ташланган Сергей Стерненкони қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияда қатнашган. Уруш вақтида Ратушний 93-алоҳида механизациялашган бригада («Холодний овраг») таркибида Киев яқинидаги жангларда иштирок этган, Тростянец, Суми учун жанг қилган, шунингдек Изюм атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиси бўлган. Ратушний билан видолашиш учун юзлаб кишилар, жумладан Киев мэри Виталий Кличко ҳам ҳозир бўлди.

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Роман Ратушнийнинг дафнига келганлар фаерларни ёқишмоқда. Киевдаги Волгоградск кўчасини Ратушний шарафига қайта номлаш таклиф этилган. Шунингдек шаҳарда Ратушнийдан иқтибос келтирилган граффити пайдо бўлган: «Биз ҳозир қанча кўп россияликни ўлдирсак, бизнинг болаларимизни ўлдириш учун шунчалик кам россиялик келади».

Харкив

Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳарбий медик ва тактик медицина инструктори, 11 июн куни ҳалок бўлган Евгений Храпконинг дафн маросими олдидан қабристоннинг кўриниши. Украина нашрлари ёзишича, Храпко юзлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Харкивдаги маъмурият биноси отишмалардан кейин
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA


Харкив атрофидаги маъмурият биноси ёнига тушган бомбадан ҳосил бўлган кратер
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA


Харкив яқинида эксгумация қилинган россиялик аскарлар жасадлари рефрижераторга юкланмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA


Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив яқинидаги позицияда россиялик ҳарбийлар зарба бераётганида хавфсиз жойга ўтаётган украин ҳарбийлари. Руслар Харкив областининг айрим ҳудудларида қарши ҳужумга ўта бошлаган.

Донецк

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Донбасс халоскорлари» ёдгорлиги яқинида кўтарилган тутун. 18 июн куни Донецк шаҳри интенсив ўққа тутилиши оқибатида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ФВВнинг уч ходими ҳалок бўлган, яна бир неча киши яраланган.

Валентин Спринчак / ТАСС
Донецкдаги кўчалардан бирининг артиллерия зарбасидан кейинги кўриниши. Вайроналар орасида — инсон жасади ётибди. «ДХР» вакиллари шаҳардаги бир қанча районларга снарядлар келиб тушгани ҳақида хабар беришган.

Ўт ўчирувчи Донецкка ҳужум оқибатларини кўздан кечирмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Александр Река / ТАСС
Попаснаядаги вайрон бўлган уй. Британия разведкасининг 17 июн куни эълон қилинган маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар Попасная йўналишида илгарилашга ҳаракат қилмоқда, бу қисмлар Северодонецкни жанубдан қуршовга олиши кўзда тутилган.

Попаснаяда танкда ҳаракатланаётган «ЛХР» ҳарбийлари. Фото: Александр Река / ТАСС

Попаснаядаги вайрон бўлган уйлар. Фото: Александр Река / ТАСС

Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанскда кассетали ракета зарбаси вақтида ҳалок бўлган ўғлининг тепасида йиғлаётган ота. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, шаҳарни ўққа тутиш давом этмоқда.

Лисичанскда украиналик ҳарбий кичик велосипедда кетмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA


Покровск аҳолиси Днепр ва Лвовга эвакуация олдидан — шаҳардан Украина ғарбига поездлар ҳаракати давом этмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA


Daniel Ceng Shou-Yi / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Донецк области Нью-Йорк посёлкасида кўзи кўрмай қолган, оиласиз 76 ёшли аёлни олиб кетмоқда. Посёлка фронт чизиғига яқин жойлашган.

Украин ҳарбийлари Лисичанск атрофида россиялик ҳарбийлар зарбасига учраган омборхона ҳудудини тозаламоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA


Лисичанскда ракета зарбаси оқибатида вайрон бўлган «Диамант» маданият уйининг юқоридан кўриниши.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA


Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Краматорскдаги шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилишини кутаётган аёл. Россия ҳарбийлари шаҳар бўйлаб авиазарба бериши оқибатида унинг юзига деразалар синиқлари учиб келган.

Украин аскари Американинг M777 гаубицасини россияликлар позициясига зарба беришга тайёрламоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA


Доимий равишда ўққа тутилаётган Лисичанск яқинидаги позицияда турган украин артиллериячилари.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA


Украин ҳарбийлари французларнинг «Цезар» артиллерия қурилмасидан россияликлар позициясини ўққа тутмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA


Украин спецнази Донецк областида рус ҳарбийлари йўлида танкка қарши миналар ўрнатмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA


Украина ҳарбий ҳаво кучларининг Су-25 самолёти Донецк области устидан пастлаб учмоқда
Scott Olson / Getty Images


Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина армияси вертолётлари Лисичанск ҳудудида. Россия бу районда Украина қуролли кучларини ўққа тутиш ва Северодонецкни эгаллаш учун ҳаракат қилишда давом этмоқда.

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Северодонецкдаги «Азот» кимёвий заводи ҳарбий зарбадан кейин. Област губернатори Сергей Гайдай 17 июн куни завод ҳудудидаги бошпаналарда 568 киши, жумладан 38 нафар бола қолганини хабар қилганди.

Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Приволье — Луганск области ғарбидаги кичик шаҳар, у Лисичанск ва Северодонецкка яқин жойлашган. 13 июн куни украин полициячилари ва кўнггиллилар бу ердан ўнлаб тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилишга муваффақ бўлишган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 115-куни: Киев, Лвив ва Харкивда дафн маросимлари, Донбассда оғир жанглар