Фото: BBC
Киев мэри Виталий Кличконинг BBC нашрига айтишича, Россия жамоатчилиги охир-оқибат ўзларининг ёш аскарлари президент Владимир Путиннинг амбициялари учун ҳалок бўлаётганини тушуниб етади.
Бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони бу сўзларни айтганда 24 ёшли коррупцияга қарши кураш фаолининг дафн маросимида иштирок этаётганди.
9 июнь куни Харьков вилоятининг Изюм шаҳрида милиционер Роман Ратушний ўлдирилган.
Ўзининг рекорд даражадаги узоқ фаолияти давомида бутун дунё бўйлаб минглаб мухлислари меҳрини қозонган мэр Кличконинг айтишича, Россия раҳбари Украинада ҳам, ўз мамлакатида ҳам миллионлаб одамларнинг ҳаётини йўқ қилмоқда.
«Бу руслар ва Россия Федерацияси учун ҳам фожиа. Одамлар буни ҳозир тушунмаяпти, лекин ишончим комилки, улар ҳақиқатни тез орада англаб етадилар. Руслар ўлмоқда. Нима учун? Путиннинг амбициялари учунми?», — дейди Киев шаҳри мэри.
Кличко 2013 йилда Украинанинг собиқ москвапараст ҳукуматига қарши демократия тарафдорлари намойишлари чоғида машҳурликка эришган жаноб Ратушнийга ҳурмат бажо келтириш учун мотамга келган юзлаб одамлар орасида эди.
Виталий Кличконинг айтишича, Ғарб иттифоқчиларининг Украина билан бирдамлиги «Европада тинчлик ва эркинлик калитидир».
Жума куни Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон «Украина урушидан чарчоқ» бутун дунё бўйлаб тарқала бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Жонсоннинг сўзларига кўра, иттифоқчилар Украинага «стратегик чидамлилик» бераётганларини намойиш этишлари керак.
Британия бош вазирнинг ташрифи Франция, Германия, Италия ва Руминия етакчилари Украинага мамлакатнинг Европа Иттифоқига интилишларини қўллаб-қувватлаш учун келганидан бир кун ўтиб амалга оширилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...