Фото: РФ ТИВ / ТАСС
Қозоғистон 2045 йилгача ядровий қуролларни бутунлай тақиқлаш режасини ишлаб чиқишга чақирди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Мухтор Тиловберди Украинадаги вазият ядровий қуролни тақиқлаш ҳақида ўйлашга мажбур қилишини таъкидлаган.
Қозоғистон ҳукумати бошқа давлатларни, жумладан ядровий державаларни 2045 йилгача ядровий қуролларни бутунлай йўқотиш бўйича режа ишлаб чиқишга чақирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мухтор Тиловберди Liter.kz газетаси учун мақоласида ёзган.
У дунё ҳозирда инқирозли ҳолатда экани, ядро қуроли қўлланиши хавфи ошгани, Украинадаги воқеалар ва ўзаро таҳдидлар ядровий каллакларни тақиқлаш ва йўқ қилишга ундаётганини айтган.
«Украина ҳудудидаги ҳозирги ҳарбий можаро, ядровий қуролнинг қайтарилиши ва ядровий қуролдан фойдаланиш бўйича ўзаро таҳдидлар ҳақида гапириш бизни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ инсониятнинг жамоавий заифлиги ҳамда ушбу қирғинбарот қуролларни тақиқлаш ва йўқ қилиш зарурати ҳақида ўйлашга мажбур қилади», — дея ёзган вазир.
Қозоғистон ТИВ раҳбари ядро қуролини тўлиқ йўқ қилиш бўйича келишувлар 21-23 июн кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг биринчи конференцияси якуний ҳужжатларида ёзилиши мумкинлигини қайд этган.
Мухтор Тиловберди аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш дунё бўйлаб 13 400 га яқин ядро каллаклари мавжудлиги, бу ядро қуролини ишлатиш эҳтимолини «совуқ урушнинг энг қора кунларидагидан ҳам реалроқ» қилишини айтганини эслатган.
Украинадаги уруш вақтида бир неча бор Россия ядро қуролини қўллаши мумкинлиги масаласи кўтарилди. Феврал ойи охирида, уруш бошланишидан бир неча кун ўтиб Россия президенти Владимир Путин мамлакат тийиб турувчи ядровий кучларини «алоҳида муҳим жанговар навбатчилик режими»га ўтказишга буйруқ берди. Россия вакиллари ядро қуроли қўллаш ниятида эмасликларини айтиб келишади.
Июн ойида Стокҳолм тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти (SIPRI) директори Дэн Смит дунёда ядро қуролини қўллаш хавфи совуқ уруш давридан буён энг юқори чўққига чиққанини айтди.
17 июн куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Петербург иқтисодий форумида Владимир Путиннинг ёнида туриб Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикаларини квазидавлатлар деб атади ва унинг мамлакати бу сохта республикаларни тан олмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...