Британия қўшинлари қўмондони «Россияни мағлуб этишга қодир» армия яратишга чақирди

1 дақиқа ўқиш3K
Британия қўшинлари қўмондони «Россияни мағлуб этишга қодир» армия яратишга чақирди
Фото: AP Photo
Буюк Британия ўз иттифоқчилари билан биргаликда «Россияни мағлуб эта оладиган» армия яратиши керак, деди Британия қўшинларининг янги қўмондони, мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Патрик Сандерс. Бу ҳақда The Independent нашри ёзмоқда.

«Ҳозир иттифоқчиларимиз билан биргаликда жанг қилиб, курашда Россияни мағлуб эта оладиган армияни яратиш жуда муҳим», — деди у Британия ҳарбийларига мурожаатида.

Сандерс шунингдек, британияликларнинг ҳозирги авлоди «армияни яна Европадаги урушга тайёрлаши» керак, деган фикрда.

Аввалроқ Британия бош вазири Борис Жонсон The Sunday Times газетасига ёзган мақоласида иттифоқчиларни Украинадаги узоқ давом этадиган ҳарбий ҳаракатларга тайёрланишга чақирган эди.

У Украинани қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлаш, украиналик ҳарбийларни ўқитишни тезлаштириш ва «Украина давлатининг ҳаётийлигини» сақлаб қолишга ёрдам беришга чақирди, бу эса доимий молиялаштиришни талаб қилади.

Апрель ойида Жонсон Украинадаги жанглар 2023 йил охиригача давом этиши ва Россия «ғалаба қозониши» мумкинлигини тан олган эди. «Ачинарлиси шундаки, бу ҳақиқатга яқин эҳтимол», — деди у.

Россия босқини давомида Британия бош вазири Киевга икки марта, сўнгги марта 17 июнь куни ташриф буюрган. Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар чоғида у Киевга 120 та зирҳли техника ва кемага қарши тизимлар, шунингдек, Жаҳон банкидан қўшимча 500 миллион доллар кредит кафолати беришни ваъда қилди.

Жонсон, шунингдек, украиналик ҳарбийларни мамлакат ташқарисида тайёрлаш бўйича операция бошлашни таклиф қилди. Унинг режасига кўра, ҳар 120 кунда 10 минггача украиналик аскарни тайёрлаш режалаштирилган, бу эса «кучлар мувозанатини тубдан ўзгартириши» мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?