Украина Олий Радаси медиа воситалари ва жамоат жойларида Россия мусиқасини тақиқлади
1 дақиқа ўқиш972

Фото: Getty Images
Украина Олий Радаси медиа воситалари ва жамоат жойларида Россия мусиқасини тақиқловчи қонунни қабул қилди, деб маълум қилди украиналик депутат Ярослав Железняк. Рада сайтида нашр этилган материалга кўра, қонун қабул қилиниши учун 303 нафар депутат овоз берган.
Қонун матнида айтилишича, Украинада «агрессив» деб эълон қилинган мамлакат фуқаросининг ижоди асосидаги «фонограммалар, видеограммалар ва клиплар»ни омма олдида ижро этиш ва намойиш этиш тақиқланади.
Бу талаб 1991 йилдан бери Россия фуқаролигига эга бўлган ижрочиларнинг қўшиқларига тааллуқлидир. Қоида Россия фуқаролигидан воз кечиб, Украина фуқаролигини олганларга тааллуқли эмас.
Бундан ташқари Рада Россия ва Беларусдан, шунингдек, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан китоб ва бошқа нашриёт маҳсулотларини олиб кириш ва тарқатишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.
Март ойида Владимир Зеленский Россия пропагандасини тақиқловчи қонунни имзолаганди. Қонун Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузини оқлаш, унга алоқадор шахсларни мақташни тақиқлайди. Россиянинг ҳаракатларини оқловчи партиялар ва россияпараст ташкилотлар фаолияти суд қарори билан тугатилиши мумкин.

- #Украина Олий Радаси
- #Россия мусиқаси
- #Қонун қабул қилиш
- #Жамоат жойлари
- #Мусиқани тақиқлаш
- #Депутатлар овози
- #Қонун Қабул Қилди
- #Агрессив Мамлакат
- #Ижро Этиш
- #Китоб Нашрийотлари
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…