Тадқиқотчилар Россиянинг Сурия бўйича дезинформация кампанияси ҳақида гапириб берди

2 дақиқа ўқиш1.5K
Тадқиқотчилар Россиянинг Сурия бўйича дезинформация кампанияси ҳақида гапириб берди
Фото: AFP
Россия расмийлари кўмагида бир қатор муаллифлар «Оқ каскалар» фаолияти, кимёвий қурол қўллангани ва Сурияда уруш пайтидаги бошқа воқеалар ҳақида ёлғон маълумотларни эълон қилган, дейилади ISD ва The Syria Campaign ҳисоботида.

Халқаро стратегик мулоқот институти (ISD) ва The Syria Campaign лойиҳасининг 19 июнь, якшанба куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, Россия ҳукумати йиллар давомида Суриядаги воқеалар ҳақида ёлғон маълумотларни интернетда эълон қилиб келаётган дезинформаторлар тармоғини қўллаб-қувватлаган.

Тадқиқот муаллифлари 2015 йилнинг январидан 2021 йилнинг декабригача бўлган даврда 47 минг твит ва Facebook’да 817 та пост эълон қилган 28 нафар интернет фойдаланувчиси – жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг хабарларини таҳлил қилди.

«Қийноқлар, кимёвий қуроллардан фойдаланиш, тинч аҳолини мақсадли бомбардимон қилиш бўйича кўплаб далилларга қарамай, нисбатан оз сонли конспирология тарафдорлари - баъзида Россия томонидан қўллаб-қувватланган дезинформация кампаниясининг бир қисми сифатида ва баъзида Россиянинг дезинформацион хабарлари таъсирида - фактларни бузиб кўрсатишга муваффақ бўлишди, одамлар ҳаётини хавф остига қўйишди, Сурия бўйича сиёсий мунозараларга шубҳа туғдиришди, баъзи ҳолларда халқаро ҳамжамиятнинг сиёсий ҳаракатлари жуда зарур бўлганда тўхтатиб қўйишди», дейилади ҳужжат муаллифлари хулосасида.

Тадқиқотчилар билан суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, Сурияга қилинган дезинформацион хуружлар «бошпана беришга қарши сиёсат олиб боришга, гуманитар хизматчилар ва тинч аҳолига ёрдам беришда олдинда турганларни таъқиб қилиш ҳамда ҳақоратлашга, Асад режимининг оддий нормага айланишига, Россия президенти Владимир Путинга Украинада ҳам худди шундай тактикани қўллашга имкон берди».

Ҳисоботга кўра, дезинформаторларнинг асосий нишонларидан бири Суриядаги уруш пайтида тинч аҳолини қутқарган «Оқ каскалар» ташкилоти бўлган. Сурия президенти Башар Асад қўшинлари кимёвий қурол қўллагани ҳақида илк бор 2017 йилда «Оқ каскалар» хабар берган эди. Бу ҳужум оқибатида камида 83 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди.

Кейинроқ Суриядаги, хусусан, Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхундаги ҳарбий тўқнашувлар чоғида заҳарли кимёвий моддалар қўллангани БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича халқаро ташкилот экспертлари томонидан тасдиқланган. Бироқ, ISD’да фаолияти ўрганилган дезинформаторлар бу ҳужумларни саҳналаштирилган ҳолатлар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Ҳисобот муаллифлари британиялик блогер Ванесса Билига алоҳида эътибор қаратди. Уларга кўра, у Россия ички ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова билан учрашиш учун бир неча бор Москвага учиб келган. «Ванесса Билининг фитна назариялари Россия томонидан БМТ хавфсизлик кенгашида «Оқ каскалар»ни обрўсизлантириш учун далил сифатида тақдим этилган», — дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, унинг муаллифлари билан суҳбатлашган экспертлар «Сурияга халқаро аралашмаслик қисман Россиянинг дезинформацион кампанияси туфайли юз берди ва бу Украинага бостириб киришга имкон яратди» деган хулосага келган.

«Россия Украинада биз Сурияда кўрган дезинформацион дастурни амалга оширмоқда. Биз ушбу ҳисобот учун фаолиятини ўрганиб чиққан конспирологларнинг кўпчилиги ҳозир Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар ҳақида ёлғон тарқатишмоқда», дейди муаллифлар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?