Дания Европа Иттифоқининг мудофаа сиёсатига расман қўшилди
1 дақиқа ўқиш948

Фото: Fotolia
Дания Европа Иттифоқининг мудофаа сиёсатига қўшилгани ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда ЕИ ташқи хизмати раҳбари Жозеп Боррел маълум қилди.
«Вазирлар бугун Даниянинг Европа мудофаа сиёсатига қўшилганини нишонламоқда», — деди Боррел Люксембургдаги ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида.
Дания Европа Иттифоқининг умумий мудофаа ва хавфсизлик сиёсатини шакллантиришда иштирок этмаган ягона аъзоси эди. Мамлакат бу позицияни 30 йил давомида сақлаб келди. 1 июнь куни бўлиб ўтган референдумда данияликларнинг учдан икки қисми мудофаа бандини бекор қилиш учун овоз берди, банд Европа Иттифоқининг мудофаа сиёсатини шакллантиришда иштирок этишдан бош тортишни англатар эди.
Май ойи охирида Европа Иттифоқи давлатлари мудофаа соҳасига сармоя киритишни оширишга келишиб олди. Жозеп Боррелнинг айтишича, минтақада хавфсизликни таъминлаш учун ЕИ ўз қуролли кучларини яратиши керак. Бу мавзу муҳокамаси Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти фонида бошланди.

- #Дания Европа
- #Европа Иттифоқи
- #Мудофаа Сиёсати
- #Хавфсизлик Сиёсати
- #Жозеп Боррел
- #Референдум
- #Дания
- #Хавфсизликни Таъминлаш
- #Қўлланилиши Кучлар
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…