Дмитрий Муратов Нобел медалини 103,5 млн долларга сотди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Дмитрий Муратов Нобел медалини 103,5 млн долларга сотди
2021 йилги Нобел тинчлик мукофоти совриндори, «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратовнинг медали аукционда 103,5 миллион долларга (98,4 миллион евро) сотилди. Бу ҳақда 20 июнь, душанба куни савдоларни ўтказган Американинг Heritage Auctions савдо уйи сайтида маълум қилинди.

Харидорнинг исми номаълум. Савдо уйига кўра, мукофотни сотишдан тушган барча маблағ БМТ Болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) украиналик қочқин болалар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш учун юборилади. Аукцион Нью-Йоркда бўлиб ўтди ва у 20 июнда нишонланган Бутунжаҳон қочқинлар кунига бағишланди.

ОАВнинг ёзишича, бу Нобел медалининг мукофот тарихидаги энг қиммат сотуви бўлди. Дмитрий Муратов Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган Россиянинг биринчи фуқароси бўлди. У филиппинлик журналист Мария Ресса билан «демократия ва мустаҳкам тинчликнинг дастлабки шарти бўлган сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари» учун мукофотни олди.

Нобел қўмитаси изоҳида айтилишича, Муратов нашр ходимларига бир неча бор таҳдидлар ва бир неча журналистларнинг ўлдирилишига қарамай, «Новая газета» мустақил сиёсатидан воз кечмаган.

Муратов медални Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан март ойида қайтариб сотиш ниятида эканини маълум қилган эди. Орадан кўп ўтмай, «Новая газета» газетани ўз сайтида, ижтимоий тармоқларда ва қоғоз кўринишида нашр этишни Украинадаги уруш тугагунига қадар тўхтатиб қўйганини маълум қилди. Нашр бу қарорини Роскомнадзордан иккинчи огоҳлантириш олгани, шу сабабли «газета ишини давом эттира олмаслиги» билан изоҳлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?