Журналист лифтда отиб ўлдирилди: 20 йиллик қотиллик сири очилмади

1 дақиқа ўқиш637
Журналист лифтда отиб ўлдирилди: 20 йиллик қотиллик сири очилмади

2006 йил 7 октябрда Москвада «Новая газета» журналисти Анна Политковская ўз уйининг лифтида отиб ўлдирилди. Орадан 20 йил ўтган бўлса-да, қотилликка ким буюртма бергани ҳанузгача аниқланмаган.

Политковская 48 ёшда бўлган. У Россиядаги таниқли суриштирувчи журналистлардан бири сифатида танилган бўлиб, айниқса Чеченистондаги уруш ва у ердаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ёритган.

Журналист ўз мақолаларида қийноқлар, судсиз жазолаш ҳолатлари, коррупция ҳамда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби мавзуларни кўтарган. Унинг чиқишлари жамоатчилик эътиборини жиддий муаммоларга қаратган.

Касбий фаолияти давомида Политковская бир неча бор таҳдид ва босимларга дуч келган. Унинг ўлдирилиши Россияда ва халқаро миқёсда катта шов-шувга сабаб бўлган.

Журналистнинг қотиллиги бўйича бир неча киши судланган бўлса-да, жиноятга буюртма берган шахс ким экани масаласи ҳамон очиқ қолмоқда. Шу боис Анна Политковская иши журналистлар хавфсизлиги ва сўз эркинлиги ҳақидаги мунозараларда ҳануз тилга олинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?