17:58 / 21.06.2022
1 398

Урушнинг 117-куни: Харьковда ракета ҳужумидан қолган ўралар, бомба бошпанасида яшаётган одамлар

Урушнинг 117-куни: Харьковда ракета ҳужумидан қолган ўралар, бомба бошпанасида яшаётган одамлар
20 июнь куни Украина президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович уруш бошланганидан бери мамлакатда 10 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини, яна 30 минг нафари яраланганини айтди. Қрим раҳбари Сергей Аксенов Украина Қуролли кучларининг «Чорноморнафтогаз»нинг бурғилаш платформаларига зарба берганини хабар қилди. Уч киши жароҳатланган, яна етти киши бедарак йўқолган. Россия томонидан ДХР ва ЛХРни тан олиш мавзуси Россиянинг замонавий тарихи бўйича 9-синфлар учун намунали мактаб ўқув дастурига киритилди. Meduza урушнинг 117-кунидан асосий суратларини жамлади.

Харьков вилояти

Харьков вилояти аҳолиси Люботинский темир йўл транспорти касб-ҳунар лицейига урилган ракета оқибатларини бартараф этмоқда. Ҳужум гувоҳларининг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ. Люботин минтақанинг ғарбий қисмида жойлашган. Бошқа йўналишда, Харьковдан жануби-шарқда, Россия кучлари муваффақиятсиз разведка ва артиллерия ҳужумларини амалга оширган, АҚШ Урушни ўрганиш институтига кўра, бу зарбалар Украинанинг минтақадаги қарши ҳужумларига жавобан йўлланган бўлиши мумкин. Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия армияси Харьковга ҳужум учун куч йиғмоқда.
Фото: EPA


Харьков шимолидаги Малая Даниловка посёлкаси аҳолиси тунги ўққа тутишлардан кейин пайдо бўлган ўрани кўздан кечирмоқда. Сурат Харьков давлат ветеринария академиясининг шикастланган биносидаги синган деразадан олинган.
Фото: Reuters


Харьков давлат ветеринария академияси ходими шикастланган қушлар макетини олиб ташламоқда.
Фото: Reuters


Харьков аҳолиси Немишлянский туманидаги ёнғинни ўчиришга уринаётган ўт ўчирувчиларни кузатмоқда. Тахминларга кўра, ёнғин ўққа тутилишлар ортидан юзага келган.
Фото: Reuters


Собиқ ҳамшира Наталя Леус Харьковдаги бомба бошпанасида яшайди. У бу ерга ўққа тутилаётган вилоят шарқидаги Кутузовка қишлоғидан кўчиб келган. 20 июнь куни Харьков вилоятида, вилоят ҳокимлиги раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, уч киши — Кутузовкадан 65 ёшли аёл, Балаклиядан 61 ёшли аёл ва 49 ёшли эркак ҳалок бўлган. Харьков саноат туманида яна икки киши яраланган.
Фото: Anadolu


Собиқ ҳайдовчи Юрий Леус Харьковдаги бомба бошпанасида.
Фото: Anadolu


Кутузовкалик фермер Надежда Бойко бомба бошпанасида.
Фото: Anadolu


Кутузовкалик 73 ёшли Марфа ҳам ҳозир бомба бошпанасида яшайди.
Фото: Anadolu

Донбасс шимоли

Донецк вилояти шимоли-ғарбидаги Покровск шаҳрида эвакуация поездида уруш зонасини тарк этишни кутаётган кекса аёл ва унинг ёнидаги ҳарбий. Ўтган ҳафта Покровск ўққа тутилди.
Фото: AP Photo


Лисичанск кўчасида шикастланган машина ва вайроналар. Украина Қуролли кучлари Бош штабининг ҳисоботига кўра, Россия кучлари Северодонецк йўналишида турли калибрли артиллериядан Украина позицияларини ўққа тутмоқда. Авиазарбалар Лисичанск, Устиновка, Горний яқинига берилган.
Фото: Sopa Images


Украина танки Лисичанскка кираверишда.
Фото: Sopa Images
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 117-куни: Харьковда ракета ҳужумидан қолган ўралар, бомба бошпанасида яшаётган одамлар