Машҳадда уламоларни ўлдирган жиноятчи қатл этилди. Унинг келиб чиқиши ўзбек бўлган

1 дақиқа ўқиш2.4K
Машҳадда уламоларни ўлдирган жиноятчи қатл этилди. Унинг келиб чиқиши ўзбек бўлган
Фото: Tasnim
Душанба куни апрель ойида Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида икки уламога пичоқ билан ҳужум қилиб, уларни ўлдирган хорижлик дорга осилган.

Хуросон-Ризовий вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи уламоларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс суд жараёни тугагани ва у душанба куни тонгда осилганини маълум қилди.

Келиб чиқиши ўзбек бўлган 21 ёшли Абдуллатиф Муродий шу йилнинг 5 апрель куни Машҳаддаги саккизинчи шиа имоми зиёратгоҳида уч нафар уламони пичоқлаб, икки нафарини ўлдирган, бирини эса яралаган эди.

Хабар қилинишича, у Машҳадда истиқомат қилишдан бир йил аввал Покистондан Эронга ноқонуний равишда кирган. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг айтишича, Мурадий одам ўлдириш мақсадида пичоқ билан ҳужум қилиш ҳамда муқаддас зиёратгоҳ ичида ва ҳатто ундан ташқарида хавфсизликни бузадиган тартибсизлик яратишда айбланган.

Маҳкум душанба куни эрта тонгда Машҳаднинг Вакилобод қамоқхонасида муҳаребе (жамиятга қарши қурол кўтариш) айби билан дорга осилган, дейди вилоят расмийси.

Муродий томонидан пичоқ билан кўп марта зарба берилгандан сўнг, уламолардан бири Муҳаммад Аслоний олган жароҳатларидан ўша заҳотиёқ вафот этган.

Иккинчи жабрланувчи Дарайи кўплаб пичоқ жароҳатларидан тикланишига ёрдам бериш учун оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган, аммо жароҳатлар туфайли у ҳам ҳаётдан кўз юмган.

Ҳужум ортидан бири ногирон бўлиб қолган уч уламо узоқ йиллар давомида Эроннинг иккинчи йирик шаҳри Машҳадда ижтимоий ва маданий тадбирларда фаол бўлган дўстлар эди.

Улар, шунингдек, Машҳад чеккасидаги қашшоқ жамоаларда ишлаб, аҳолига яшаш шароитларини яхшилашда ёрдам берган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳужумчининг такфирий мафкураси ва Даиш (ИШИД) террорчилик гуруҳи таъсирида бўлгани кўрсатилган.

Эътиборлиси, ушбу ҳужум Эрон ва Афғонистондаги турли диний эътиқодларга мансуб етакчилар ва ташкилотлар томонидан кенг қораланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?