Лондон “ДХР”да икки британияликнинг ўлимга ҳукм қилиниши муносабати билан Россияга нота йўллади

1 дақиқа ўқиш1.7K
Лондон “ДХР”да икки британияликнинг ўлимга ҳукм қилиниши муносабати билан Россияга нота йўллади
Буюк Британия ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси олий судининг британиялик Шон Пиннер ва Эйден Аслинни ўлим жазосига ҳукм қилгани муносабати билан Россияга нота йўллади. Бу ҳақда Россиянинг Лондондаги элчиси Андрей Келин маълум қилди.

«Улар нота йўллашди, аммо мутлақо такаббурларча ва ақл ўргатувчи оҳангда. Нота бу масалада ҳамкорлик қилиш хоҳишини уйғотмайди»,— деди у.

9 июн куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси суди британиялик Шон Пиннер ва Эйден Аслин, шунингдек Марокаш фуқароси Саадун Иброҳимни “ДХР”да ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тайёргарликдан ўтишда айбдор деб топди. Уларнинг учаласига ҳам ўлим ҳукми ўқилди.

Шон Пиннер ва Эйден Аслин Борис Жонсондан уларни украиналик сиёсатчи ва бизнесмен, «Мухолифат платформаси - Ҳаёт учун» партияси раҳбари Виктор Медведчук билан алмаштиришда ёрдам беришни сўрашганди. Медведчук айни вақтда давлатга хиёнатда гумонланиб ҳибсга олинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?