Борис Жонсон: «Путинга ён бериш фалокатли оқибатларга олиб келади»

1 дақиқа ўқиш1.2K
Борис Жонсон: «Путинга ён бериш фалокатли оқибатларга олиб келади»
Буюк Британия бош вазири ғарбдаги ҳамкорлар учун Россия президенти Владимир Путинга Украина масаласида ён бериш фалокатларга олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда Independent хабар берган.

Нашр ҳукумат расмий вакилининг Жонсон Британия Вазирлар Маҳкамасидаги нутқидан иқтибос келтирганини ёзган.

«Ҳеч кимнинг Путинга ён беришига йўл қўймаслигимиз керак, бу фалокатдан ўзга нарсани вужудга келтирмайди. Сабаби бу асоссиз қилинаётган зўравонлик мукофоти дея қабул қилиниши, нафақат Россия, балки унинг иттифоқчиларига ҳам таъсир кўрсатиб, Буюк Британиянинг хавфсизлиги ва иқтисодиётига таҳдид бўлиши мумкин», — дейилади Британия бош вазирининг баёнотида.

Шунингдек, Жонсон Буюк Британия Украинага ҳар томонлама кўмак беришда давом этишини ваъда қилган.

Британия ҳукумати раҳбари халқаро жамоатчилик томонидан Украинага янги сиёсий, ҳарбий ва молиявий ёрдам тақдим қилинишини таъминлашини айтган, низодан чарчаш ҳолатлари ўсиб бораётганидан огоҳлантирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?