USAID: Украинанинг ҳарбий харажатлари ойига 5-6 млрд долларга етяпти Жаҳон 08:17 1832
Украина ҳукумати «ушбу урушни бошқариш» учун ойига 5-6 миллиард доллар сарфлашга мажбур, деди АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэр 21 июнь, сешанба куни «Олдинга йўл» (The Way Forward) ток-шоусида, у Жаҳон банки гуруҳи президенти Дэвид Малпасснинг саволларига жавоб берди.
Пауэрнинг таъкидлашича, бу харажат «ҳайратланарли» ва ҳатто АҚШ маъмурияти Украинага ёрдам сифатида ажратишга тайёрланаётган 7,5 миллиард доллар ҳам уруш харажатларини қоплашга етмайди. «Бу маблағ етарли эмас, келажакда бундан ҳам кўпроқ тўғридан тўғри бюджет ёрдами талаб қилинишини биламиз», — дея таъкидлади USAID раҳбари.
Россиянинг Украинага қарши уруши узоқ муддатли оқибатлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирар экан, Малпасс ва Пауэр глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидларни муҳокама қилди. Пауэрнинг сўзларига кўра, «Путин Украинадаги уруш қуроли сифатида озиқ-овқат ва гуманитар ёрдамни ишлатмоқда, глобал очлик ва дезинформацияни қуролга айлантириб, ривожланаётган мамлакатларни озиқ-овқат муаммолари сабаби Россиянинг ўз ҳаракатлари, жумладан Украина озиқ-овқат экспортини блоклаш эмас, балки санкциялар эканига ишонтирмоқчи».
Аввалроқ, Германия расмийлари биринчи марта Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш реестрини эълон қилган эди. Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш рўйхатига Германия ҳукумати ташаббуси билан хорижий ҳамкорларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш учун молиялаштирилган Бундесвер ва немис қуролсозлари омборларидан етказиб бериладиган материаллар киради (Ertüchtigungsinitiative). Илгари ушбу ташаббусга 2022 йил учун ажратилган маблағ миқдори 2 миллиард еврогача оширилган эди. Қўшимча маблағлар биринчи навбатда Украина учун мўлжалланган.
Апрель ойида Жаҳон банки Украина ялпи ички маҳсулоти ўтган йилга нисбатан 45,1 фоизга тушишини башорат қилган эди. Уруш ва одамларнинг кўчирилиши Украинадаги қашшоқлик даражасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Қашшоқлик чегарасидан пастда яшаётган мамлакат аҳолисининг улуши (таққослаш мумкин бўлган даромадга эга мамлакатлар учун бу чегара кунига 5,5 долларни ташкил қилади) кескин ўсиши хавфи бор - 1,8 фоиздан 19,8 фоизгача, деб огоҳлантирди Жаҳон банки. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди