Гарвард олимлари пластик қадоқларнинг хавфсиз муқобилини яратди
1 дақиқа ўқиш915

Фото: Unsplash
Ратгерс ва Гарвард университети олимлари таркиби ўсимликка асосланган, пластикдан хавфсизроқ ва экологик тоза плёнка ишлаб чиқди. Бу озиқ-овқатни бактериялардан ва жисмоний шикастланишдан ҳимоя қилиш учун озиқ-овқатга сепиладиган махсус бирикма.
Бундай плёнка биополимер ва полисахарид (озиқ-овқат таркибида энг кенг тарқалган углевод) асосидаги толалардан иборат. Яратилган маҳсулот мева ва сабзавотларни эзилишлардан ҳимоя қилиш учун етарлича кучли, микробларга қарши моддалар (лимон кислотаси, низин ва жамбил ёғи) туфайли бактерия ва вирусларга қарши курашиш имконини беради.
Синовлар давомида бундай плёнка авокадоларнинг сақлаш муддатини 50 фоизга узайтира олди. Шу билан бирга, у уч кун ичида бутунлай парчаланади ва оддий сув билан ювилади. Бундан ташқари, маҳсулотни истеъмолга яроқсиз озиқ-овқатларни қайта ишлаш орқали олиш ҳам мумкин. Натижада ишлаб чиқариш чиқиндилари миқдори янада камаяди.

- #Ратгерс Университети
- #Гарвард Университети
- #Пластик Ҳавфсиз Муқобил
- #Усимлик Асосланган
- #Эколгик Тоза
- #Озиқ-Овқат Ҳимоя
- #Олимлар
- #Пластик Қадоқлар
- #Экологик Тоза
- #Озиқ-Овқат
- #Биополимер
- #Авокадо Сақлаш
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…