Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)

2 дақиқа ўқиш1.4K
Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
21 июнь куни Европа инвестиция банки раҳбари Вернер Гоэр Украинани қайта тиклаш харажатлари триллион доллардан ошишини прогноз қилди. Қўшма Штатлар Литвани Калининград вилоятига санкцияланган товарлар транзитини чеклаш бўйича Россия билан баҳсда қўллаб-қувватлашини билдирди. Россия Ички ишлар вазирлиги уруш бошланганидан кейин IT мутахассислари хорижга чиқиб кетгани сабабли Россияда 170 минг «айтишник» етишмаётгани ҳақида хабар берди. Meduza урушнинг 118-кунидан асосий фотосуратларни тақдим этди.

Змеиний ороли
Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган Қора денгиздаги Змеиний оролининг сунъий йўлдошдан олинган сурати. Оролнинг шимолий қисмида ёнғин ўрни, жанубий қисмида вайрон қилинган минора ва ёниб кетган ўсимликлар кўринади. Ҳозир оролда Россия қўшинларининг позициялари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўрнатилган.
Фото: Maxar Technologies

Донбасс шимоли
Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Дружковка шаҳридаги бинога снаряд тегиб, ёниб кетди. Дружковка Донецк вилоятининг шимолида, Краматорскдан унчалик узоқ бўлмаган ерда жойлашган. 20 июнь куни Украина Қуролли кучлари Россия Краматорск йўналишида фаол амалиётлар олиб бормаётгани, украиналикларнинг туташ чизиқдаги позицияларини ўққа тутаётгани ҳақида хабар берган эди.
Фото: Getty Images

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Украина Қуролли кучлари ходими Дружковкадаги отишма ва ундан кейинги ёнғин пайтида вайрон бўлган омборни кўздан кечирмоқда.
Фото: Getty Images

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Фермерлар Донецк вилоятидаги кунгабоқар даласида рус ракетасининг қолдиқларини кўздан кечирмоқда. Украина Бош штабининг хабар беришича, Донецк йўналишида Россия армияси ҳужумни кучайтириш ва давом эттириш учун қайта тўпланмоқда.
Фото: AP Photo

Харьков вилояти
Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Харьков вилоятининг Андреевка шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи ўққа тутилиши оқибатида бошланган ёнғин бир неча кундан бери давом этмоқда. Украина Бош штабининг хабар беришича, Россия армияси Украина қўшинларининг жойлашувини аниқлаш мақсадида Харьков йўналиши бўйича ҳаводан разведка ўтказмоқда ҳамда Украина Қуролли кучлари позициялари ва фуқаролик инфратузилмасини интенсив артиллериядан ўққа тутмоқда.
Фото: Reuters

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Харьков уй-жой-коммунал коллежи биноси ўққа тутилиб, шикастланган. Харьков вилояти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, 21 июнь куни Харьков вилоятида отишмалар оқибатида 15 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна 16 нафари яраланган.
Фото: EPA

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Уй-жой коммунал коллежининг вайрон бўлган биносига қараётган ўткинчи.
Фото: Reuters

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Кун ботганда Харьков марказини кезиб юрган аҳоли.
Фото: EPA

Киев
Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Киев вилоятининг Бородянка шаҳри аҳолисига инсонпарварлик ёрдами тарқатилмоқда.
Фото: EPA

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Киевда қариялар кўнгиллилар тарқатаётган овқат учун навбатда туришибди.
Фото: Getty Images

Урушнинг 118-куни: Донецк далаларидаги ракеталар. Киевда гуманитар ёрдам учун навбатлар (фото)
Кекса аёл овқат олиш учун навбатда турибди.
Фото: Getty Images
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?