Google вакили БМТ Хавфсизлик кенгашига Россия Украинага қарши олиб бораётган рақамли уруш ҳақида гапириб берди

2 дақиқа ўқиш1.6K
Google вакили БМТ Хавфсизлик кенгашига Россия Украинага қарши олиб бораётган рақамли уруш ҳақида гапириб берди
Фото: AP Photo
Google таркибига кирувчи Jigsaw компанияси раҳбари Жаред Коэн БМТ Хавфсизлик кенгашининг 21 июнь кунги йиғилишида Россия рақамли соҳада, компания фикрича, Украинага қарши қандай уруш олиб бораётгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Meduza.

Коэн ҳужумларнинг бешта йўналишини ажратиб кўрсатди, булар:

1. Жиддий инфратузилмага киберҳужумлар, шу жумладан, «ноль куни» (яъни аввал маълум бўлмаган) заифлигидан фойдаланилган ҳолда операциялар ва DDoS-ҳужумлар. Коэннинг сўзларига кўра, ушбу ҳужумлар давом этмоқда ва украиналикларнинг энг муҳим манбалар — давлат органлари сайтлари, нотижорат ташкилотлар, банклар ва бошқалардан фойдаланишини қийинлаштирмоқда.

2. Ёлғон ёрдамида украиналикларни бадном қилишга уринишлар. Гап Украина президенти Владимир Зеленский томонидан наркотиклар қабул қилиниши ҳақида дипфейклар тарқатилиши ёки украиналик қочқинларга нисбатан муносабатни ёмонлаштириш мақсадида гўёки улар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатишга уринишлар ҳақида бормоқда.

3. Уруш ҳақидаги нарративни назорат қилишга уриниш — шу жумладан, гўёки, украинлар томонидан айтилган даъволарни «фош қилувчи» сохта «фактчекерлар» ёрдамида. Гап, хусусан, россияпараст матбуотлар томонидан Бучадаги қотилликлар ёки Мариуполдаги болалар касалхонасининг бомбардимон қилиниши бўйича гувоҳликларни «фош этиш»га уринишлар ҳақида бориши мумкин. Бу, хусусан, украиналикларни ёлғончи қилиб кўрсатиш ва жамоатчилик фикрини Россия томонига оғдириш учун қилинади, деди Коэн.

4. Зўравонликни провокация қилиш ва уни оқлаш учун ёлғон маълумотлардан фойдаланиш. Мисол сифатида Коэн Россия пропагандаси томонидан украинларга нисбатан «нацистлар» атамасидан фойдаланилишини келтириб ўтди, бу, эҳтимол, россиялик аскарлар кўз ўнгида Украина аҳолисининг инсонийликдан чиқишига ва улар томонидан ҳарбий жиноятлар амалга оширилишига олиб келган.

5. Босиб олинган ҳудудларни Украина интернетидан узиб, Россия интернетига улаш. «Чегаралар баҳслар мавзуси бўлиб қолмоқда, бироқ рақамли чегаралар аллақачон музлатилган», — деб хулоса қилди Jigsaw раҳбари.

Коэн таъкидлашича, Украина 2014 йилдан буён мураккаб киберҳужумларга бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ дуч келган. У мамлакатда юз бераётган ҳодисаларни рақамли маконда низолар олиб бориш нуқтаи назаридан инсониятни нималар кутаётганини кўриш имконини берувчи биллур шарга қиёслади.

Маълумот учун, Jigsaw компанияси экстремизм, онлайн-цензура ва киберҳужумларга қарши курашиш учун технологик ечимлар қидириш билан шуғулланади.

Дипфейк — фото, аудио ва видеоматериалларни нейротармоқлар ёрдамида аслидагидек қилиб ўзгартириш.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?