Вена яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Вена яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди
Британиянинг The Economist журнали таҳлилий бўлими – Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан 23 июнь, пайшанба куни эълон қилинган йиллик рейтингга кўра, Австрия пойтахти Вена учинчи бор дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳри деб топилди.

Илгари Вена 2018 ва 2019 йилларда ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган эди. Венани жуда жозибали қиладиган нарса - бу барқарор шароитлар, яхши инфратузилма ва соғлиқни сақлаш тизими, шунингдек, кўплаб маданий муассасалар ва дам олиш имкониятлари.

EIU рейтингига кўра, энг қулай шаҳарлар орасида иккинчи ўринда Дания пойтахти Копенгаген, учинчи ўринда Швейцариянинг Цюрих шаҳри жойлашган. Яшаш учун энг қулай немис шаҳри Франкфурт-Майн бўлиб, у еттинчи ўринда қайд этилди. Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли Киев бу йил тадқиқотга киритилмади.

Аввалроқ, 2021 йил декабрида Исроилнинг Тел-Авив мегаполиси сайёрадаги 173 та шаҳарда яшаш нархини таққослаган EIU тадқиқоти натижаларига кўра дунёдаги энг қиммат шаҳар деб тан олинган эди. Ушбу рейтингда иккинчи ўринни Париж ва Сингапур бўлишди, учинчи ўрин йўқ, Швейцариянинг Цюрих шаҳри эса тўртинчи ўринни эгаллади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?