Фото: Twitter
Кения вице-президенти ҳамда президентликка номзод Уилям Руто, агарда президент этиб сайланса, Хитой фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи. Бу ҳақда Africa News хабар берди.
«Хитой фуқаролари жўхори қовуриб, мобил телефонларини сотиб юраверишсин. Биз уларнинг ҳаммасини ўз мамлакатига депорт қиламиз. Уларни жўнатиш учун самолётларимиз етарли», — деди Уилям Руто иқтисодий форумдаги нутқида.
Хитой — Жаҳон банкидан сўнг, Кениянинг иккинчи йирик кредитори, мамлакатдаги ифратузилма лойиҳаларини молиялаштириб келади.
Жумладан, $4,7 млрд қийматидаги лойиҳани ҳам хитойликлар молиялаштиради. Бу Кения мустақилликка эришган 1963 йилдан бери энг қиммат инфратузилма лойиҳаси бўлиб, порт шаҳри Момбасани пойтахт Найроби орқали Рифт-Валлидаги Найваша билан боғловчи темир йўл линиясидир.
Лойиҳага ҳар инвестиция киритилишида кўплаб хитойлик ишчилар Кенияга келган. Рутонинг баёноти интернетда баҳсларга сабаб бўлди.
«Биз Хитойдан миллиардлаб қарздормиз. Агар бу ишни қилсак Хитой билан муносабатларимиз ёмонлашади», — деб ёзди Twitter фойдаланувчиларидан бири.
Бироқ Рутонинг таклифини қўлловчилар мамлакат аҳолиси орасида етарлича.
«Яхши бўларди (хитойликлар чиқариб юборилиши), бошқа мамлакатларда ундай эмас. Хорижликлар бизнинг иш жойларимизни эгаллаб олимасликлари керак», — деб ёзди яна бир Twitter фойдаланувчиси. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи