23:47 / 23.06.2022
3 446

Ўзбек ишчилари украиналикларнинг ўрнини эгаллайди: Польшадаги боғбонларга ёрдамчилар етишмаяпти

Ўзбек ишчилари украиналикларнинг ўрнини эгаллайди: Польшадаги боғбонларга ёрдамчилар етишмаяпти
Фото: Global Look Press
Польша парламенти депутати ва маҳаллий боғбонлар уюшмаси президенти Мирослав Малишевский ўрим-йиғим даврида украиналикларни ўзбеклар билан алмаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда MailBD портали хабар бермоқда.

Польшада мева йиғиш билан боғлиқ вазият украиналикларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши сабабли мамлакатни тарк этиши тақиқлангани фонида ишчилар етишмаслиги туфайли ёмонлашмоқда.

Малишевскийнинг сўзларига кўра, польшалик фермерларга юк машиналари ва тракторларни бошқарадиган ходимлар, шунингдек, ўғитлар билан ишлай оладиган ишчилар етишмаяпти.

Кўпгина фермерлар резаворлар ва мевалар бузилиб кетишидан шикоят қилса, истеъмолчилар оширилган нархлардан арз қилмоқда. Шунинг учун ҳам поляклар ҳозирги вазиятда ўзбек ишчиларини Польшага жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

«Россиядаги инқироз туфайли тўрт миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар ўз ватанларига қайтди, энди улар ишсиз ва Польшага келишга тайёр» — дейди Малишевский.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек ишчилари украиналикларнинг ўрнини эгаллайди: Польшадаги боғбонларга ёрдамчилар етишмаяпти