«Азот» заводи, 10 июн. Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай украин қўшинлари йўқотишлар туфайли Северодонецкдан чиқишига тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақда у «Дом» телеканали эфирида айтган, ундан видеоёзув Гайдайнинг телеграм-каналида жойлаштирилган.
«Бир неча ойдан буён зарба остида бўлган ва тор-мор этилган позицияда шунчаки туришдан маъно йўқ, чунки мустаҳкамланмаган ҳудудларда қурбонлар сони кундан кунга ортиб бораверади», деган Гайдай
У шу сабабдан Северодонецкда турган украин ҳарбийларига «янги позицияларга, янги мустаҳкамланган позицияларга ўтиш» ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш бўйича буйруқ берилганини айтган.
Украина қуролли кучлари Бош штаби 24 июн тонгидаги ҳисоботида Северодонецк учун жанглар давом этаётганини маълум қилганди.
Северодонецкда ҳали россиялик ҳарбийлар қўлига ўтмаган ҳудудлардан бири «Азот» кимёвий заводи бўлиб турибди. 23 июн куни кечқурун Гайдай Северодонецк саноат ҳудудидаги кўплаб мудофаа истеҳкомлари вайрон этилгани, шу туфайли украин ҳарбийлари бошқа позицияга ўтишлари мумкинлигини айтганди.
Айни вақтда Россия қўшини Северодонецкка ёндош жойлашган, Шимолий Дон дарёсининг ўнг соҳилидаги Лисичанскка ҳам жанубдан ҳужум қилмоқда. Шу туфайли ушбу шаҳар атрофидаги ҳарбийлар ҳам бошқа позицияларга чекиниши мумкин. Бу ҳолда Луганск области деярли бутунлай Россия армияси назоратига ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи