Фото: Reuters
Хитой етакчиси Си Цзиньпин Украинадаги уруш ва Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар ҳақида гапирди.
«Украина инқирози инсоният учун яна сигнал бўлди. Агар давлатлар ўз кучига кўр-кўрона ишониб, ҳарбий иттифоқларни кенгайтириб, бошқалар ҳисобига ўз хавфсизлигини таъминлаш йўлларини изласа, хавфсизлик муаммоларига дуч келиши аниқ», — деди Хитой раҳбари БРИКС етакчилари саммитидаги видеоконференция нутқида.
Шунингдек, у Россияга қарши киритилган санкциялар оқибатларидан огоҳлантирди.
«Жаҳон иқтисодиётини сиёсийлаштириш, ундан ўз манфаати йўлида фойдаланиш, қуролга айлантириш, жаҳон молия тизимидаги ҳукмрон мавқейидан кенг қамровли санкциялар учун фойдаланиш бошқаларга ва ўзингизга фақат зарар келтиради. Бундай қадамлар туфайли бутун дунё одамлари жабр кўрмоқда», — деди Си Цзиньпин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи